Баҳром Назаров ва «Давр» гуруҳи шеър ўғирлаганликда айбланди

Аввалига гапни узоқроқдан бошламоқчи бўлдим: бугунги эстрада санъатининг манзараси, муаллифлик ҳуқуқи, сўз ҳамда ижод масъулияти ва яна бировнинг ҳақи, дегандек. Аммо, гапнинг пўсткалласини айтган маъқул кўринди.

13.jpgХусусан, “Давр” гуруҳи ижросидаги “Кераксан” қўшиғида менинг муаллифлигимдаги “Менсизлик” шеъри бузиб ижро этилган. Ўзим бу қўшиқ ҳақида кейинроқ хабар топдим. Ўша қўшиқни эшитган сўз мухлислари: “Шеърингизни бузиб айтишаяпти”, дейишганидан сўнг эшитиб кўрдим. Кейин билсам, шеъримнинг баъзи сатрлари бузилиб, ўзгартирилган, матн муаллифи деб бошқани кўрсатишаётган экан.

081.jpgЯна хонанда Баҳром Назаров (аслида Жумашев) “Онам рўмоли” қўшиғидан олдин менинг шеърларим (“Онам ёзолмаган шеър”, “Айбнома”, “Мусофир”, “Бахт манзили”, “Ўғил”) сатрларидан “юлиб” олинган сўзлардан монолог ижро этибди. Яъни, бир неча шеърларим сатрлари бузилиб, монолог ясалган. Ушбу монолог хонанданинг 2015 йил ноябрь ойи да “Истиқлол” санъат саройида берган яккахон концертида айтилган, интернет сайтларида ҳам тарқалган. Бунга аниқлик киритиш мақсадида хонанда билан алоқадор масъул одамлар билан боғландим, лекин тайинли жавоб ололмадим, маданиятсизларча муомаладан ҳайрон бўл дим. Иккала томон (“Давр” гуруҳи ва Баҳром Жумашев) ҳам бу борада қўшиқ ва монолог матнини ёзган кишига мурожаат қилишим кераклигини айтиб, ўз зиммасидан жавобгарликни соқит қилмоқчи бўлди.

Б. Назаров (Жумашев) нинг билдиришича, монологни И. Дадажонова ёзиб берган экан. Мана, ўзингиз солиштириб кўринг:

Монологда:

Йўл учун туққанмидингиз мени,
гул учун туққанмидингиз,
пул учун туққанмидингиз?

Шеърда:

Йўл учун туққанмидим,
Гул учун туққанмидим,
Пул учун туққанмидим

Монологда:

Титраган созингни қўй, болам,
бўғилган овозингни қўй

Шеърда:

Титраган созингни қўй,
Бўғиқ овозингни қўй.
Хуллас, шу тахлит “ижод” монолог охиригача давом этади…

Таъкидлаб ўтиш керак, юқорида кўрсатилган сатрлари бузиб ижро этилган шеър лар яратилганига анча йиллар бўлган ва улар аллақачон ўз мухлисларига эга.

sayyodcom-jumanji-yakzon-12-.jpg“Давр” гуруҳи ижро этган “Кераксан” қўшиғи матни муаллифи эса Якзон тахаллуси билан ижод қилаётган Шоҳруҳ Жўраев экан. Ҳайтовур, у шеъримиздан фойдаланганини тан олиб турибди, аммо отдан тушса ҳам эгардан тушиш ния тида эмас…

“Давр” гуруҳи қўшиғида:

Кечаларим ўзимдан ғариб,
Армонларим осмондан катта.
Юрагимга термилиб туриб,
Йиғлаяпман биринчи марта.

Шеърда:

Кечаларинг ўзингдай ғариб,
Армонларинг осмондан катта.
Юрагингга термилиб туриб,
Йиғлаяпсан биринчи марта.

Юқоридаги ҳолатлар фақат муаллифлик ҳуқуқи қонун-қоидалари бузилганинигина эмас, кўчирғич ижодкорлару хонандаларнинг маданияти, ижод масъулияти, сўзга муносабати қониқарли даражада эмаслигини англатади. Биламизки, ижод мураккаб, машаққатли жараён. Жумладан, бирор шеърий асар яратиш ва уни эълон қилиш учун анча заҳмат чекиш, қанча чиғириқдан ўтишга тўғри келади. Буни бир сатр устида тер тўкиб кўрган киши яхши тушунади, ҳис қилади. Китоб тайёрлаш ва уни чоп эттириш эса ундан-да оғир, заҳматли меҳнатдир. Бугун борган сари оддий ҳолга айланиб қолаётган плагиат (кўчирмакашлик) туфайли асари рухсатсиз бузилган ва ўзлаштирилган муаллифга қанча зарар етиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Қолаверса, адабий асар муаллифнинг дахлсиз мулки ҳисобланади ва бош қаларнинг унга дахл қилиши қонунга кўра тақиқланади. Юқоридаги ҳолатга кўра, бизда жуда кўпчилик, жумладан, ўзини “санъаткор” санаб юрган баъзи хонандалар муаллифлик ҳуқуқи ҳақида, бировнинг маънавий мулкига тажовуз қилишнинг оқибати тўғрисида етарли тушунчага эга эмаслиги маълум бўлмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда, юқоридаги ҳолатни яхшироқ ўрганиб, тегишли чоралар кўришини сўраб “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига мурожаат қилдим. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш учун номи кўрсатилган гуруҳ вакили ва хонанда Б. Назаров (Жумашев) бирлашмага чақирилди.03.jpg “Ўзбекнаво” мутахассиси ва хонандалар билан суҳбат давомида улар эътирозни тўғри қабул қилишди, аммо яна бунинг учун қўшиқ ва монолог матни муаллифи жавобгар бўлишини айтишди. Мен бу қўшиқ ҳамда монолог гуруҳ ва хонанданинг мулки сифатида катта саҳнада, телеэкран ва интернет сайтларида берилаётганини айтиб, муаллифлик ҳуқуқи қонун-қоидалари бузилганини тушунтиришга уриндим. Лекин, улар ва бирлашма ходими ҳам қайта-қайта қўшиқ ва монолог матни муаллифи жавобгар бўлишини айтишди. Наҳотки, саҳнада қўшиқ ёки монолог ижро этган хонанда бу учун ҳеч қандай жавобгарлик, масъулият сезмаса?! Тасаввур қилинг, бировнинг шеърини бузиб ижро этган ҳар хонанда: “Менга фалончи ёзиб берганди, ўшанга боринг, у жавоб беради”, деб турса… Бу нимаси? Шу энди санъатми, санъаткорлик маданиятими? Бош қа саволлар ҳам пайдо бўлади. Хонанданинг “ўша ёзиб берган” билан шартномаси борми? У расман жавобгар бўла оладими? Унда нега “монолог” муаллифининг номи эълон қилинмайди? Юқо ридаги ҳолатларга қарамай, бирлашма маъмурияти хонандаларга ҳеч қандай чора кўрмаётганини қандай тушуниш мумкин?

Ҳозирги вақтда муаллифлик ҳуқуқи қонун-қоидалари бузилиши ҳоллари кўп учраётгани, айниқса, айрим хонандалар бу борада “пешқадам” экани ва бунинг оқибатида жабрланган муаллиф-ижодкорларга катта зарар етаётгани, агар вақтида чора кўрилмаса, муаммо янада чуқурроқ илдиз отиши мумкинлигини ҳисобга олиб, охири шу иш юзасидан судга мурожаат қилдим. Қизиғи шуки, ҳеч “думини тутқазмай” юрганлар судга мурожаат қилингандан ке йин мени қидириб, қайта-қайта қўнғироқ қилиб, юзма-юз гаплашиб олишни илтимос қилишди…

Очиғи, буларни ёзиш, ижод масъулияти, сўз қадрини ҳис қилмайдиган, бировнинг ҳа қидан қўрқмайдиган бундай кимсалар билан талашиб-тортишиб юриш менга жуда ноқулай, ҳатто, уят даражасида бўлса-да, келгуси ҳуқуқбузарликлар, шеър ўғриликларининг олди олиниши мумкинлигини ўйлаб, шундай йўл тутишни маъқул кўрдим. Ажабланарлиси, қай та-қайта мурожаат қилинаётгани, оммавий ахборот воситаларида тинмай бонг урилаётганига қарамай, назаримизда, “Ўзбекнаво” бу масалага етарлича эътибор бермаётганга ўхшайди. Акс ҳол да, муаммо бу даражада жиддий тус олмас эди…

Дарвоқе, яна бошқа бир хонанда “Биз” номли шеъримни ижро этибди. Хонанда билан боғланганимда, унинг муносабатидан санъаткорларга хос маданиятдан узоқ экани маълум бўлди. Бир неча маротабалик дилхираликлар аралаш мулоқот давомида “Нега уйғонмайди одамлар?” дея одамийлик, ҳалоллик, меҳр-оқибат ҳақида жўшиб куйлаган хонанданинг ўзида бу сифатлар камёб экани ва шундай фазилатлар тараннум этилган сатрларни айтишга арзимаслигини яна бир бор англаб етдим. Ва дарров хаёлимдан ўтди: “Нега уялмайди одамлар?”

Энг аламлиси, бунақалар одамийлик, меҳр-оқибат ҳақида қичқириб чарчамайди, лекин ўзлари бошқача. Бундайлардан юрак қоним қўшилган сатрларимни қизғанаман, жуда қизғанаман. Аслида, бундайлар билан тортишган одам барака топмайди, чунки ўзингни муттаҳамга чиқаришга уринади. Лекин жим қараб туриб ҳам бўлмайди.

Сўз қадри, ижод масъулияти, муаллифлик ҳуқуқи масалалари бугун долзарб муаммога айланиб улгурган экан, ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай ижодкор бунга бефарқ бўлмаслиги, ҳар бир сўзи учун жавобгар эканини ҳеч қачон унутмаслиги керак!

Одил суд мазкур иш юзасидан тегишли қарор чиқарди. Ҳақ-ҳуқуқларим поймол бўлишига йўл қўйилмади. Аммо… Бу ҳолат яна қайтарилмайди, деб ким кафолат беради? Балки айни шу дақиқаларда яна қаерлардадир бир шоирнинг сўзлари ўзи бехабар ҳолда қўшиққа айланаётгандир? Кимдир бировнинг шеърини пуллаб, хонанданинг қаршисида лаҳзалик обрў олаётгандир?

Нима дейсиз, замондош?

Манба: “Тошкент ҳақиқати” газетаси

Мақола 928 марта ўқилган

5 Комментариев для Баҳром Назаров ва «Давр» гуруҳи шеър ўғирлаганликда айбланди

  1. Ha, aynan mana shunaqa tekinxo’rlarni dastidan haqiqiy ijodkorlar nazardan chetda qolmoqda. Bunga qarshi kurashni (ya’ni tekinxo’rlik, o’g’rilikka) kuchaytirish kerak. Qachongacha bu hol davom etishi mumkin. Rivojlangan davlatlarda bunga qarshi kurash judayam yuqori darajada. Biz ham haqiqiy ijodga tashna ekanmiz, bu kabi holatlarga qarshi turishimiz, tekintomoqlarni jazolashimiz kerak. Balki shunda qaysidir qishloqning chekasidagi haqiqiy shoirtabiat dunyoga kelar, yuzaga chiqar. Axir bizning yurtimizda iqtidorli yoshlar juda ko’p. Bizning davrimizdayoq hali ko’p A. Oripovlar, E. Vohidovlar tekinxo’rlar soyasida yashab kelmoqda.

  2. Ehheeee. Man bunaqa holatlarga ko‘nikib ham ketdim. Mani nechta she’rlarimdan g‘oya ( idea ) o‘g‘irlangan. Mani she’rlarim kitobda bosib chiqilgan. Ayrimlari esa yo‘q. Lekin qanaqa isbotlashni,kimga murojaat etishni bilmayman. Ota-onam boy deb emas bor deb quvon, qaysarginam, Alla aytib bering onajon va bir nechta she’rlarimdan g‘oya o‘g‘irlangan. Kimdir ishonmasligi mumkin. Lekin mani vijdonim Olloh oldida hamisha toza. Xudo har kimga insof bersin !!!

  3. Bu narsa oddiy holga aylanib qolgan. Qaysidir gazetada ishlovchi muxbir haqida eshitgandim: u o’zi ijod qilolmasada, yosh ijodkorlar tomonidan tashlab ketilgan ijod mahsullaridan o’g’irlab, yozib yurgan. Hech kim bilmagan, foydalangach muharririmiz tasdiqlamadi deya mualliflarni qaytarib yuboravergan. Axir topshirilgan materiallar qaytarib berilmaydiku, mualliflarni gazetaning har bir sonini olib o’qishgan bo’lsa ham isbotlari bo’lmagan menimcha! Bu kabi shaxslar ko’p…

  4. Ha, fikrlaringga 100% qo’shilaman.
    A.Qahhorning «Sarob»ida shunaqa bo’ladiku!
    Bunaqalarni qo’rqmasdan jazoga tortish kerak!

  5. Биров қийналиб туғган фарзандини менинг болам дегандай гап бўпди. Ачинарли ҳолат! Ҳурматли ижодкорлар лоқайд бўлмай ўзингиз учун курашинг! Биз Сиз тарафмиз.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*