Муваффақиятсизликка учрадингизми?

muvaffaqaiyatsizlikСиз муваффақиятсизликка учрадингиз. Энди ҳаммасини бошидан бошлаш зарур. Айтадилар-ку: Осон йўлни танлама, деб. Бу ҳикмат безиш яйтилмаган. Яъни, турли тўсиқлар ва қарама-қаршиликлар инсон феъл-атворини ҳамда муваффақиятга интилишини шакллантиради.

Омадсизлигингиздан нолиб, кайфиятингизни туширманг. Душманларингизни қувонтириб, қовоғингизни уюб олманг. Мен билган ҳар бир ютуқ одамларнинг омадсизлигидан кайфияти тушиб, дангасалик билан ёнбошлаб ётиб олишидан бошланган. Чунки ҳаётининг бу даврида шароитдан келиб чиқиб одамлар муваффақиятининг асоси бўлмиш маҳорат, қобилият, хоҳиш ва қатъиятини ишга солади. Ўзининг ҳозирги яшаш шароитига қониқмаслик кўзи билан қараб, ҳаётини ўзгартиришга аҳд қилган одам гўёки ҳаммага эшиттириб: «Омадсизлик ва камситишлардан тўйдим, уларга бошқа чидамоқчи эмасман!», деб бақиргандек бўлади. Шунда вақт, тақдир ва вазият ортга чекинади.

Афсуски, омадсизлик даврида бир тўда ёлғончи ва дангасалик касалига учраганлар сафига ўзини отадиганлар ҳам йўқ эмас. Улар беҳафсала, беғам, ишёқмаслар бўлиб, омад келишини кутиб, истаган мақсадига эришолмаганлари учун ўзга кишиларни, мавжуд муҳитни айблашади. Мағлубиятларига ўзлари сабабчи эканлигини тан олгиси келмайди. Оқибатда, «Камбағалнинг иши нолиш, икки ёнбошида болиш», деб аталувчи беғам одамларнинг сони ортади.

Лекин… ҳаёт давом этади. Гарчи сиз ҳозир мағлубият аламини тотиб турган бўлсангиз ҳам. Олам эртага тонгда уйғониб, ҳеч нарса бўлмагандай йўлида давом этади. Сизнинг муваффақиятсизлигингиз вақтинчаликдир. Қайтадан оёққа турганлар ҳақида эса китоблар ёзиб, кўкларга кўтариб «Омадли одам», дейдилар. Ҳеч ким ўша бахтли одамнинг омадга эришиши йўлида чеккан заҳматларини билмайди.

Шу лаҳзадан бошлаб то умрингиз охирига қадар мукаммаллик сари интилишни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг. Сиз омадга эришиш учун муваффақиятга эришиш йўлини танлаганингизни унутманг. Қўйингки, дунёга бир маротаба келиб, унда бир бор яшайсиз. Келинг, ўхшаши йўқ, гўзал ва ширин бу ҳаётда фақат ва фақат омадли бўлиб яшайлик!

Мафтунабону НУРИДДИНОВА тайёрлади.

Интернет манбаларидан олинди.

 

Мақола 733 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*