Мулоҳазада йил сарҳисоби

photo_2016-12-30_11-43-49

Авваламбор, барча сайтимиз фойдаланувчиларини кириб келаётган янги йил билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Сиз, азиз ўқувчиларимизга янги йилда янги орзулар рўёбини, оилавий хотиржамликни, сиҳат-саломатликни тилаб қоламиз.

2016 йил 29 апрель. Бу санада сайтимиз расман ўз иш фаолиятига киришди. Шу кундан бошлаб ижодкорларимиз ўқувчилар қалбига йўл топиш учун тиним билмай ишладилар. Турли мавзулардаги ҳикоялар, ранг баранг шеърлар, психологик тестлар, кайфиятни кўтарувчи ҳажвиялар билан бир қаторда долзарб мавзудаги мақолаларни доимий эътиборингизга ҳавола этишга ҳаракат қилдик.

Ўз фаолиятимизни бошлаганимиздан буён сайтимизга 1000 дан ортиқ материаллар жойлаштирилган бўлса, мазкур мавзулар юзасидан 3000 га яқин изоҳлар қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, сайтимиз ўз олдига қўйган мақсадларидан бирига: яъни фикрлашга, муносабат билдиришга ва мулоҳаза қила оладиган мухлисларига эга бўлди. Буни сайтимизга ташриф буюрган фойдаланувчилар сонидан ҳам билиш мумкин.

Бу йил давомида сайтимизга 600 000 дан ортиқ фойдаланувчилар ташриф буюрган ва улар 2 миллиондан ортиқ саҳифаларни кўришган. Бизнинг меҳнатларимиз самараси эса айнан мана шудир.

Хабарингиз бор, сайтимиз “Mit.uz – миллий интернет танлови”да иштирок этиб, мутлақ ғолибликни қўлга киритган холда, йилнинг давлат тилидаги энг яхши сайти деган мақомни қўлга киритди. Бу ютуқни қўлга киритишда эса бир гуруҳ ижодкорларимиздан ташқари Сиз, азиз фойдаланувчиларимизнинг ҳам ўз ҳиссангиз бор, албатта.

Бундан ташқари бизни Telegram` тармоғида 60 000 га яқин ўз фойдаланувчиларимиз бўлса, Facebok`да эса бизнинг мухлисларимиз сони 10 000 дан ортиқни ташкил этмоқда.

2017 йил режалари. Биз кириб келаётган йилда сизга тақдим этилаётган мақолаларнинг сони ва сифатини ошириш, қизиқарли маълумотларни янада тезкорлик билан етказиб беришни жадаллаштириш, юртимизда рўй бераётган бунёдкорлик ишларини кенг ёритиш ва хориждаги воқеликлардан хабардор қилиб боришни ният қилганмиз. Янги йил барчамизнинг эзгу ниятларимиз ижобатини олиб келадиган йил бўлсин.

Барчангизни байрам билан табриклаб қолгувчи админингиз

Абдували Қурбонов.

Мақола 439 марта ўқилган

1 Комментарий для Мулоҳазада йил сарҳисоби

  1. Rahmat admin, sizlarni xam bayram bilan tabriklayman. Xar doim ijodda bo’ling va biz foydalanuvchilarni yangidan yangi ma’lumotlar bilan xursand qilishda davom etaveringlar.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*