Муаммоингизни ҳал эта оласизми?

muammo halДунёда турлича одамлар бор. Кимдир ўз муаммоси, ташвишларини ўзи мустақил ҳал этади. Кимдир шундай лаҳзаларда таниш-билишларнинг этагидан тутишни лозим топади. Хўш, сиз-чи?Ушбу тест ёрдамида қандай одамлар тоифасидан эканингизни аниқлаб олинг.

  1. Муаммоларингиз ҳақида кимларгадир гапириб берасизми?

а) йўқ, бу муаммони ечишга ёрдам бермайди (3 балл)

б) ҳа, агар кўнгимга яқин одам бўлса (1 балл)

в) ҳар доим ҳам эмас. Ҳамманинг ҳам ташвиши ўзига етиб ортади (2балл)

  1. Кўнгилсизликка учрасангиз, қаттиқ қайғуга ботасизми?

а) ҳа (4 балл)

б) вазиятга боғлиқ (0 балл)

в) сабр қиламан. Ахир эртами-кечми ҳар қандай кўнгилсизлик барҳам топади (1 балл)

  1. Нимадандир қаттиқ жаҳлингиз чиқса, нима қиласиз?

а) анчадан бери ўзим орзу қилган иш билан шуғулланиб чалғийман (0 балл)

б) дўстларимникига жўнайман (2 балл)

в) ич-этимни еб уйда ўтираман (4 балл) 

  1. Яқин кишингиз сизни хафа қилса, қандай йўл тутасиз?

а) хонамга кириб бошимни ёстиқ билан ёпаман-у, ётавераман (3 балл)

б) сабабини суриштираман (0 балл)

в) ким менга ачинишини билсам, ўшаларга ҳасратимни тўкиб соламан (1 балл)

  1. Бир дақиқалик бахтга еришсангиз…

а) бахтсизлик ҳақида ўйламайман (1 балл)

б) бахт бир дақиқадан ўтиши муқаррарлигини билганим учун қаттиқ ҳаяжонга тушаман (3 балл)

в) ҳаётда кўнгилсизликлар ҳам оз эмаслиги ҳақида ўйлайман (5 балл)

  1. Психиатрларга қандай муносабатдасиз?

а) уларга мижоз бўлишни хоҳламаган бўлардим (4 балл)

б) кўпчиликка улар ёрдам бера олишади (2 балл)

в) руҳий ҳолатини одамнинг ўзи ҳам тўғри йўлга сола олади (3 балл)

  1. Тақдир сизнинг фикрингизча…

а) бизни доимий синовдан ўтказади (5 балл)

б) бизга нисбатан адолациз (2 балл)

в) у бизни қўллаб-қувватлайди (1 балл)

  1. Яқин кишингиз билан жанжаллашиб қолдингиз-у, жаҳлдан тушгач, нима ҳақида ўйлайсиз?

а) қачонлардир бирга ўтказган яхши кунлар ҳақида (1 балл)

б) ич-ичдан қасд олиш ҳақида ўйлайман (2 балл)

в) қачонлардан бери унинг хурмача қилиқларига чидаб келаётганим ҳақида (3 балл) 

НАТИЖАЛАР: 

7 дан 15 баллгача. Сиз кўнгилсизлик, бахцизлик, фалокатларга босиқлик билан ёндаша оласиз. Шу жиҳатингиз яхшики, ўзингизни аяб ўтирмайсиз. Бахцизликлар қаршисида бош эгишни жуда ёмон кўрасиз. Қалбингиз ҳар қандай одам ҳавас қилса арзийдиган даражада очиқ ва тоза. Ўйлаймизки, ёстиқдошингиз буни кераклича баҳолай олади ва у сиз билан биргаўзини хотиржам тутади.

16 дан 26 баллгача. Сиз тақдирингиздан тез-тез нолиб турасиз. Бошингизга қандайдир иш тушиб қолса, бошқаларга ағдарасиз. Уларни сабабчи қилиб кўрсатишга одатлангансиз. Сизни дарҳол кимдир юпатиши, сизга ачиниб далда бериши лозим. Бусиз тинчлана олмайсиз. Ахир, ўзингизни қўлга олишга ўргансангиз бўлади-ку! Ҳа, турмуш ўртоғингизга ҳам бу одатингиз ёқмаслиги аниқ.
Балки бир кун келиб, жонига ҳам тегар. Ўйлаб кўринг.

 27 дан 36 баллгача. Бошингизга тушган ташвишларни мустақил бартараф эта билмайсиз. Шунинг учун бўлса керак,
бошингизга тез- тез ташвиш тушиб туради. Ахир “Ташвиш ташвиш келтиради”, деб бекорга айтишмаган. Йўқ, бу сизнинг бошқалар билан муносабатларингизга қаттиқ таъсир этиши мумкин.
Ич-этингизни еб ётгандан кўра муаммонинг ечимини изланг. Ўйлаб кўринг, муаммолар фақатгина сизни таъқиб этмайди. Ҳар бир тирик жонзотнинг бошида бор. Шундай экан, ҳар биримиз уларга қарши кураш чораларини топа билсак, ҳаётимиз шунча енгил ва хотиржам кечади.

манбаа: megadunyo.uz

 

Мақола 589 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*