Шавкат Мирзиёев вилоятларда тоза ичимлик суви муаммосини ҳал қилмоқчи

a9d2715e62d0731be223002bbb1b07e7Келгуси 5 йил давомида мамлакатимиз бўйлаб қарийб 9 минг километр ичимлик суви тармоқлари, 1400та қудуқ ва 3600та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП VIII съездидаги нутқи давомида маълум қилган.

Янги сув иншоотлари қурилиши ва эскиларининг таъмирланиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятларида яшовчи 3 миллиондан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бу орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 67 фоиздан 84 фоизга кўтарилади. Бу ишларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида “Тоза сув” махсус жамғармаси ташкил этилиши белгиланди.

Sof.uz

Мақола 8 454 марта ўқилган

11 Комментариев для Шавкат Мирзиёев вилоятларда тоза ичимлик суви муаммосини ҳал қилмоқчи

  1. Assalomu aleykum.U kishiga savobli ishlari uchun Òzbekiston nomidan minatdorchilik bildiraman. Iltimos kop viloyatlardagi gaz muammosini xam hal qilishga yordam bersinlar.

  2. Assalom aleykum qishloqlarga sevet energyasiniyam Jordan berishingizni sorayman

  3. Assalom aleykum qishloqlarga sevet energyasiniyam yordam berishingizni sorayman

  4. Assalomu alekum qishloqda elektr energiya tanqisligi muammosini xam korib chiqishingizni iltimos qilamiz.

  5. «Toza suv» maxsus jamgarmasi ish olib borishini nazorat qiluvchi tashkilot ham tuziladimi . Bu loyihaga qancha pul ajratilgan

  6. Ассалому алайкум. Ватанимизнинг биринчи президенти И.А.Каримовнинг хайрли ишлари давомчиси, Буюк Узбекистонимиз рахбари сиймосида халкимиз Сизни курмокда десам адашмасам керак хурматли Шавкат Миромонович. Халкимизни тоза ичимлик сувига булган эхтиежини кондириш йулидаги савобли Ишга к ул урибсиз Парвардигор зиеда килсин. Шу уринда Сиздан юз минглаб хамкишлокларимиз номидан бир хайрли ишда мадад сураймиз. Самарканд вилояти Каттакургон тумани Андок жх ахолиси кадимдан узумчилик билан шугулланувчи мехнатсевар одамлари билан долг таратган. Кишлогимизнинг юз минглаб ахолиси залив орзуси туман маркази билан богловчи 60 км лик ачинарли йулимизни капитал тамирдан чикариш. Хозирги кунда Ушбу йулимиз ачинарли ахволда. Марказга етиб Олиш Учун кишлокдошларимиз ярим кун вактини йулда утказишади. Агар бемор еки аелларимизни тугрукка олиб бориш керак булиб колса буни тасаввур килишни уйдет куринг. Бардошли халкимизни электр энергиясини кун давомида факат Кечги вактларда 2-3 соат куришини айтмасак хам булади. Кишлогимиз ахлини Ушбу азалий орзусини амалга оширишда уз ердамингизни аямайсиз деган умиддамиз

  7. Амсалому алейкум мен наманган вилояти наманган раени истиклол КФЙ да яшайман бизда электр энергияси муамо булмокда куни билан свет булмайди кеч булганда 3 минутга екади ва Яна учиради Яна 5 минут екадида 5-6 соатга учиради шу масалага ердам беринг илтимос

  8. Ассаламу алайкум мен хоразм вилояти Ургенч шахрида ишчилар кучасида 1-йулакда 10уйда яшайман. Бекберган исмли шахс ойимдан 20000$( йигирма минг акш доллар)ни ва 1хонали квартирани олип пулни олип ишлатган 1 хонали уйимизни сотип юборган. Яна Бекберганни синглиси Нигора 3000$(уч минг акш доллар) олип кайтип бермади. Шу масала буйича ёрдам беришизни сураймиз. Мен 2012 йилдан бери Ургенч Шахар вилоят прократурасига мурожаат киламиз хечким аризамизни Кабул килмаяпти Ургенч Шахар 02 ходимларига мурожаат килгандик бизарни ишларимизни терговга берди Отажонов Алишер исмли терговчи ишни олип борди кейин Бекберган Билан Нигорага амниция куллади. Уларга нисбатан чораям курилмади ва пул Билан уй жойимизниям кайтаришмади. Бизга хечкандай ёрдам килинмади терговчи бизга айтмасдан тергов ишини тухтатип куйди. Шу пулларимиз ва 1 хонали квартирамизни кайтарип олишимизда амалий ёрдам беришингизни сураймиз

  9. Йошларга иш учун шароит килишингизни сураймиз

  10. Муйдинов Отабек // Октябрь 25, 2016 в 5:11 пп // Ответить

    Ассалому алейкум! Килган хайрли ишларингизни оллох даргохида кабул килсин. Биз наманган ахлини хам свет билан булган муаммоларини ечишга амалий йордам беринг илтимос.

  11. Ассалому алайкум Фаргона вилояти Маргилон шахриданман мана 3 йилдан бери газ нималигини билмаймиз совук пайтларда электр иситгичлар екамиз козонни пропан газида кайнатамиз электр энергияси трансформатори юкни кутаролмай ениб кетади уни тугрилаш учун 3 кунлаб вакт кетади уйлар совуб кетади кичкина болларим ва ота онам касал булишади на кишда ва на езда газ булади Создан илтимос шу хабарни жавобсиз колдирманг чора куриб газ муаммосини хал килиб беришингизни чукур илтимос киламан олдиндан рахмат.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*