ОАВ: ИШИД жангарилари Мўсулда 300га яқин кишини ваҳшийларча қатл қилди

_pTX7GVs35ScmjcwqfozmLe0sc21-PrfИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Мўсулда 284 кишини қатл қилди. Бу ҳақда СNN телеканали Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Телеканал маълумотларига биноан, ваҳшийларча қатлиом қилиш жиноятлари 20-21 октябрь кунлари Мўсул шаҳрининг жанубий чеккаларида амалга оширилган. Ўлдирилганларнинг аксарияти эркак кишилар бўлган, аммо уларнинг орасида болалар ҳам бўлгани хабар қилинмоқда. Шундан сўнг, жангарилар уларни ягона қабрга бульдозерлар ёрдамида кўмишган.

СNN қайд этишича, ҳозирча ушбу маълумотлар расман тасдиқлангани йўқ.

Kun.uz

Мақола 868 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*