Мизғиб олиш — саломатлик гарови: уйқунинг беш асосий фойдаси билан танишинг

скачанные файлы (1)Чақалоқлар ва мушукларга қаранг: уларнинг осойишта уйқуси — дангасалик белгиси эмас. Мизғиб олишнинг асл сабабларини келтириб ўтамиз.
Кўпинча вазифа ва муаммолар қалашиб кетадики, биз ҳаттоки, фикрларимизни бир ерга жамлаб олиш учун ҳам вақт топа олмаймиз. Бироқ шундай сокин ва тинч кунлар ҳам бўладики, тушликдан сўнг бироз мизғиб олиш учун  етарлича вақт топишимиз мумкин.Маълум бўлишича, бу саломатлик учун энг фойдали одат экан!
Мазали тушликдан сўнг қанча муддатгача мизғиб олгингиз келади? Бу бекорга эмас — бизнинг организм ўзимизни яхши ҳис қилишимиз учун нима кераклигини билади.

1-фойда. Миянгиз устарадек ўткир
Барчамизга маълумки, агар кечқурун тўйиб ухламасак, эртаси куни ўзингизни ҳолсиз сезиб юрамиз. Уйқу ахборот ва таълим равшанлигига маъсул экан, дам олишга шошилинг. 60–90 дақиқа тонгги уйқу 24 соат давомида ақлий фаолликни оширади.

2-фойда. Юрак ҳам миннатдор
Гарвард университети тадқиқоти шуни тасдиқлайдики, ким куннинг биринчи қисмида мизғиб олиш учун вақт топса, юрак хасталигига камроқ чалинади. Демак, бу одат чарчоқни бартараф этади. Ҳафтасига энг камида 3 марта кундузи 30 дақиқани ёстиқ оғушида ўтказиш тавсия этилади.

 3-фойда. Хавотир ва стрессиз ҳаёт
Чарчоқ ўз-ўзидан стрессни келтириб чиқаради ва сизни янада ҳолдан тойдиради. Зерикарли даврадан қочишга тонгги уйқу ёрдам беради. Олимлар қайд этишича, стресснинг учта гармон кўрсаткичи кундузи дам олмаган кишиларда тезда ошиб кетади. Шундай экан, сокин виждон билан бемалол ухлаш мумкин.

4-фойда. Зарарли таомлар устидан ғалаба
Агарда сиз чарчаган бўлсангиз ва қувват етишмаса — дарҳол егулик излай бошлайсиз. Бу ерда гап ширинликлар, газаклар, газли ичимликлар ҳақида бормоқда… Бунга қарши энг ёқимли ва фойдалироқ йўл — мизғиб олиш. Дам олиш жараёнида қувват эркинлашади, шунингдек, сиз уйқуда таом ҳақида ўйлай олмайсиз. Ҳаттоки, 10–15 дақиқага кўзнинг илиниши сизни зарарли егуликлар ҳақидаги фикрлардан озод қилади. Енгил тортишга нима етсин?!

5 фойда. Кучга тўлиш
Уйқу — жисмоний зўриқишга қарама-қарши бўлса-да, тадқиқот кундузги уйқу учун машғулотларни қолдирган спортчилар  дам олмай шуғулланганларга нисбатан юқорироқ натижаларни қўлга киритганини исботлади. Куч, таъсир, тезлик — мазкур барча кўрсаткичлар бироз мизғиб олганингиздан сўнг ўз ўрнига кела бошлайди.

Демак, уйқу фойдаси тушунарли. Бироқ қайси вақт ва қандай ухлаган маъқул?
Вақт: куннинг иккинчи ярмидаги дастлабки соат — уйқу учун энг қулай вақт.
Жой: салқин, сокин, қоронғу хона.
Давомийлиги: 5 дан 45 дақиқагача.
Зарур: будильникли мобиль телефон, уйқу учун ниқоб (ёруғ чироқ бор пайти), ёстиқ ва кўрпа.
Ёдда тутинг, уйқу — бу дабдаба эмас, сув ва ҳаво каби ҳаётий зарурат. Бироқ кўплаб инсонлар аввалгидек кўнгил тусаган ишни қилиб, саломатлик учун зиён келтиришади.

Куннинг биринчи қисмидан сўнг дам олиш ҳуқуқингизни қайтариб олинг. Дангасалик ҳақидаги барча чўпчак ва тамғаларга эътибор қилманг, ахир тонгда ва тушликдан сўнг бироз ором олсангиз, кун давомида барча ишни тетик ҳолда бажаришга улгурасиз.

Интернет материаллари асосида тайёрланди

Мақола 481 марта ўқилган

1 Комментарий для Мизғиб олиш — саломатлик гарови: уйқунинг беш асосий фойдаси билан танишинг

  1. Tonggi uyquni yoshligimda yoqtirardim — bu foydali ekanligini «kattalar» bilishmas ekan, afsus ):
    Bu ma’lumotdan keyin «abet»da qorong’u xonada uyquni kanda qilmayman endi (:-)

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*