Мияда 675 граммлик ўсимта!!! Даҳшат!!!

photo_2016-12-06_15-21-32Марказий ҳиндистонлик кичик Нита эпипенциядан азият чекарди, тўхтовсиз бош оғриғи, холсизлик уни икки йил мобайнида қийнади.

— Биз жуда кўп мутахассисларга мурожаат этдик, бироқ уларнинг ҳеч бири фарзандимизга ёрдам бера олмади. Унинг аҳволи кундан кун оғирлашар, биз ҳеч нима қила олмас эдик, — дейди отаси.

Нитанинг ўнг томони бутунлай шол бўлиб қолди, у ўзи овқатлана олмайдиган даражага бориб етди. Айни ўша пайт оиласи шифокор-хирург Ширака Соланкани учратишди.

Шифокор текширувини тамографиядан бошлади ва қизинг аҳволининг бундай бўлишига нима сабаб эканини аниқлади. Шифокор унинг миясидан катта ҳажмдаги паразит тухумларидан ташкил топган ўсимтани топди. У 675 гр оғирликда, ҳажми эса 12.2 см х 11 см х 9.8 см.

photo_2016-12-06_15-21-42

— Менимча, ўсимта қизнинг 8 10 ёшигача ўсган. У катталашгани сари қизчага кўпроқ ноқулайликлар туғдира бошлаган ва қизчанинг бош оғриқлари кучайиб кетган – дейди доктор Соланки. – У жуда катталашиб кетган ва қизчанинг деярли ярим миясини эгаллаб олган. Бу жуда хавфли, ўсимта пуфакчалари исталган вақт ёрилиб кетиши ҳам мумкин эди.

Ота-онасининг тан олишларича улар гигиена қоидаларига амал қилмай, озодаликка риоя қилмай ҳаёт кечиришган. Мана қизча нима сабаб тасмасимон қуртлар билан заҳарланган.

Кўпгина ҳолатда заҳарли ўсимликлар билан озиқланувчи ҳайвонлар гўштини истеъмол қилганда ва ит-мушук боқувчилардан юқади.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 1 663 марта ўқилган

1 Комментарий для Мияда 675 граммлик ўсимта!!! Даҳшат!!!

  1. Eeeee qoileeee

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*