Шавкат Мирзиёев мансабдорлар аппаратини қисқартирмоқчи ва қайта қурмоқчи

3cda5045b364f43961e3d768e88f41ac_603x325

Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларга мўлжалланган маъмурий ислоҳотлар концепциясини тайёрлашга буйруқ берди. Бу ҳақда «Подробно.уз» ёзмоқда, дея хабар беради sof.uz.

“Мазкур концепцияга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ваколатлари, вазифалари ва структурасини мақбуллаштириш, уларга тегишли бўлмаган, функцияларини такрорловчи ва умумий ходимлар миқдорини қисқартириш ҳамда иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг аҳамиятини кескин камайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилади”, деди Ўзбекистон Президенти

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасининг ижро аппарати фаолиятини такомиллаштиришга, қабул қилинган қарор, фармон ва қонунларнинг самарали амал қилинишига алоҳида диққат қаратилади.

Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев давлат хизмати институтининг ислоҳ қилиниши, давлат хизматчиларининг ижтимоий ва моддий таъминотини тубдан яхшилаш, давлат хизматига янгича фикрловчи, масъулиятни ҳис этадиган, ташаббускор, Ватани ва халқига содиқ кадрларни жалб этиш масаласини ҳам қайд этиб ўтди.

Бу масалаларнинг барчаси яқинда ишлаб чиқиладиган “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонунда ўз аксини топади.

Мақола 2 956 марта ўқилган

1 Комментарий для Шавкат Мирзиёев мансабдорлар аппаратини қисқартирмоқчи ва қайта қурмоқчи

  1. Баракалла. Офарин.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*