Шавкат Миромонович, эшитинг сўзим

photo_2016-12-27_20-52-24

Ўзбек халқи учун фидойилик билан хизмат қилаётган Шавкат Миромонович Мирзиёевга Шўрчиликлар номидан ташаккурнома ўрнида….

Шавкат Миромонович, эшитинг сўзим,

Ўзбекмиз, шукрона, ўззига БЕК!

Миллат менинг юзим, миллат мен ўзим,

Бу юртда барча миллат ўз сўзига БЕК!

Сиз оддий одаммас,элу-юрт гувоҳ,

АтТермизий гувоҳ, муқаддас инсон!

Сиз Ватан қоровули, Ватанга паноҳ,

Сиз миллат орини асраган посбон!

Она-ер,она тили муқаддас сизга,

Сиз шу тилда ёзилган қутлуғ китобсиз!

Болталар ўтмайди илдизингизга,

Озод Ўзбекистон учун офтобсиз!

Ғанимлар олдида бургутсиз гўё,

Кўр бўлар, ёв агар қилмас муроса.

Шиорингиз доимо ғояга ғоя,

Ёв яшар маънавиятга дўстдек юролса.

Сиз миллат орисиз Муқанна, Широқ,

Темур тиғин тутган довюрак қалқон.

Сиз борсиз юртимда ўчмайди чироқ,

Сиз миллат байроғи ҳилпираб балққан.

Сиз бир қоядирсиз, мустаҳкам, метин,

Жаҳолат йўлини тўса олган БЕРК.

Фисқ-фужур киролмай ейди ич-этин,

Юртда мангу яшар Аллоҳ берган ЭРК!

Мен бир тиловчиман, сингил, эгачи,

Ҳеч ердан юртимдек Давлат топилмас.

Юз йилда бир марта туғилар гарчи,

Мир Омон ўғлидек Шавкат топилмас!!

Райхон Рахимова,

Журналист

Мақола 3 645 марта ўқилган

9 Комментариев для Шавкат Миромонович, эшитинг сўзим

  1. Барча Самаркандликлар хам бу ташаккурномага бир овоздан кушиламиз.Яшанг ШАВКАТ АКА 100 ёшга киринг.

  2. Адолат юзасидан килаетган ишларига худо ривож берсин.

  3. Шерга гап йуқ ижодизга муваффақият тилаймиз.

  4. хаммамиз дуодамиз Ташаккур.

  5. Rahmat gap buliwi mumkinmas sherga.yurtimiz tinch bulsin.

  6. Xurmatli xalqim barchangizni kirib kelayotgan 2017 — yil bilan tabriklaymiz butun samarqand viloyati pastdargom tumani charxin shaxarchasi nomidan

  7. Adabiyot, san’at va she’riyat bilan doim hamnafas bôlgan insondan hech qachon yomonlik chiqmaydi. Ushbu she’rning dunyoga kelishiga yurtimizda bôlayotgan buyuk ôzgarishlar, yangilanishlar, shat-sharoitlar va yaratilayotgan keng imkoniyatlar sabab bôlganligi sezilib turibdi. Albatta ushbu buyuk ishlarning boshida muhtaram Prezidentimiz Shavkat Miromonovich turibdilar. U kishining chiqishlarda har bir aytayotgan so’zlari, ma’ruzalari va amalga oshirayotgan ishlari butun fuqarolarni tôlqinlantirib yubormoqda. Har birimiz buni chuqur his etib turibmiz!
    Rayxon opa, mana shu ruhda tinmay ijod qilishingizni, xuddi ôzingizdagi Vatanga bôlgan muhabbatni, she’rlaringiz va faoliyatingiz orqali butun xalqqa, tumanimizning har biri fuqarosiga singdirishingizni tilab qolaman! Yangi yil bilan butun ôzbek axlini chin qalbdan tabriklayman!

  8. Рахмат. Укам. Янги йил сизга хам омад йили булсин!!!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*