Татьяна Каримова ва Лола Каримова “Минор” масжидини зиёрат қилди

5vuAgyd00nkNiuCnF7PmR_KabrmHZcAdЎзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримовалар 2016 йил 10 октябрь куни шаҳримиз марказида қад ростлаган “Минор” жомеъ масжидини зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги сайтида хабар берилди.

Ушбу масжид республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бевосита тавсия ва ташаббуси билан 2013 йил 29 июлда Тошкент шаҳрининг Минор маҳалласи ҳудудида бунёд этилган.

Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизи Лола Каримовани ЎМИ Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Тошкент шаҳар вакиллиги ходимлари ва масжид жамоаси кутиб олишди. Зиёратчилар даставвал масжидга ўзгача кўрк бағишлаб турган фаввора ва ҳудудда олиб борилган ободонлаштириш ишлари билан таништирилди. Шунингдек, масжиднинг ички ҳовлиси, ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги маъмурияти хонаси ва масжид хоноқохини зиёрат қилишди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов масжиднинг қурилиш тарихи, масжид сиғими, юртимизнинг турли вилоятларидан келаётган зиёратчиларнинг юртимиз ва яқинда вафот этган юртбошимиз ҳақларига қилаётган дуоларини айтиб ўтди. А.Турсунов масжиднинг қурилиши Ўзбекистон Республикасининг биринчи Призиденти Ислом Каримов жанобларининг ташабуси билан чиройли ва кўркам ҳолга келтирилганлигини, ушбу қилинган барча ишлар таҳсинга сазовор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Татьяна Каримова ва қизлари Лола Каримова “Минор” масжидига қилган зиёратларидан мамнун бўлганликларини билдириб, биринчи президентимизнинг 1992 йил Умра сафарида Саудия Арабистони қироли томонидан ҳадя қилинган кисвани масжид жамоасига ҳадя қилишди. Ушбу кабапўшнинг қадри яна шу билан баландки, ушбу кисва бир йил давомида Кабайи Муаззама ичида сақланган.

Зиёрат сўнгида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, руҳи покига бағишланди. Шунингдек, зиёратчиларга “Минор” масжиди номидан эсдалик совғалар топширилди.

photo_2016-10-12_14-35-40

 

photo_2016-10-12_14-35-52

 

photo_2016-10-12_14-37-00

 

photo_2016-10-12_14-37-05

Sof.uz

Мақола 1 722 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*