Мингдан бир мўъжиза (Сувнинг сиз билмаган томонлари)

mingdan bir mojiza suv haqidaДунёда мўъжизалар кўп. Инсоннинг табиат билан боғлиқлиги ҳам бор гап. Буни биз «сув», яъни сувнинг инсон организмидаги роли ҳақида илмий асосланган фактларга кўра бир мисол билан келтириб ўтмоқчимиз. Бир гуруҳ тадқиқотчиларимиз сўз билан сувга таъсир ўтказиб, уни таъсирланиш даражасини аниқлашган.

Натижада учта сув тўлдирилган идишга бир сиқимдан гуруч солишган. Бир идишга охисталик билан сўзлаб ўтган, иккинчисига ёмон сўзларни айтган, учинчисига эса умуман эътибор бермай ўтган. Маълум вақт шу тарзда ҳар куни сувга таъсир ўтказган. Яхши эътибор билан қаралган идишдаги гуруч унган, иккинчиси қорайиб кетган, учинчиси эса ўшандай ҳолатда сасиб кетган экан.

Бундан хулоса қилишиб сув томчисига қўпол, муло-йим сўзларни товуш ва куйларни таъсир эттириб тажриба ўтказишди. Натижада, инсон организмидаги сув тирик, у сўзлар ёрдамида мия билан алоқага чиқиб, ўзининг функцияларини бажаради, деган хулосага келишган.

Ўзингизни омадсиз деб ҳисобласангиз, ичингизда ўз-ўзингизни койийсиз, касалингиз ҳақида ўйлаб хуноб бўласиз. Дори-дармонларни вақтида ичиб, шифокор тавсияларига амал қилмайсиз. Ёхуд таваккалчилик қилиб, нима бўлса бўлар, деб такрорлайверсангиз, танангиздаги сув уни эшитади ва шунга кўра иш тутади. Буни унутмаслик керак.

Сиз сўз қудрати билан сувни бошқаринг. Шундай қилингки, у сизни хурсанд этсин ва сиз ўзингизни бахтиёр ҳис этасиз.

Дори-дармонларсиз ҳам ўзингизни даволашнинг имкони бор. Фақат бунга амал қилсангиз кифоя.

МУХТАСАР тайёрлади.

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 1 152 марта ўқилган
Wenn Sie plotzlich wissen wollen, was kamagra tun konnen uberprufen Sie meine Webseite Wirkung aus konnen einen Besuch in unserem Service.

1 Комментарий для Мингдан бир мўъжиза (Сувнинг сиз билмаган томонлари)

  1. Рахмат…

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*