Минг йиллар эҳтимол гуллайди баҳор

photo_2016-09-21_11-43-18Минг йиллар эҳтимол гуллайди баҳор,
Яна шунча балки кулар табиат.
Хазонлар рақсида ўйнар куз маҳзун,
Яна миллион йиллар ёғар оппоқ қор.
Абадий куйлайди қушлар қўшиғин,
Шодон қиқирлайди сойлар шарқираб.
Асрлар бағрини титкилаб йиллар,
Тоғлар вазмин боқар кўкка талпиниб.
Яна шунча вақтлар ўтар беун, жим,
Қуёш кулиб чиқиб, йиғлаб ботади.
Сенинг кўзларингдек эркалаган Ой
Чексиз осмонидан мунгли боқади.
Мен эса….шунда ҳам яшайвераман.
Кўзларинг қўмсайман, соғинаман жим.
Изларинг узлайман лаҳзаларимдан,
Миллион йилларга тўшаб бор умрим….

Алломахон Хакимова

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 561 марта ўқилган

3 Комментариев для Минг йиллар эҳтимол гуллайди баҳор

  1. Chiroyli she’r ekan.mazmunan ham juda mukammal.

  2. Ҳақиқатдан ҳам яхши шеър экан. Менга жуда ёқди. Ижодингизга муваффақиятлар тилайман!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*