Ўзбекистон Миллий университетига яна янги ректор тайинланди

10-123maraximovМирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Тошкент давлат Техника университети техника фанлари доктори, профессори Марахимов Авазжон Рахимович ректор этиб тайинланди.

Бу ҳақда Миллий университет расмий сайтига таяниб, sharh.uz маълум қилди.

А.Марахимов ўз фаолияти давомида, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, 2010 йил 2 мартида Президент қарори билан Халқ таълими вазири бўлган ва 2011 йилнинг 30 июнида лавозимидан озод этилган.

Марахимов сўнгги бор Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика» факультети «Бошқаришда ахборот технологиялари» кафедраси профессори лавозимида ишлаган.

Маълумки, сўнгги икки йил ичида Миллий университет ректорлиги икки бор ўзгартирилмоқда. Муҳамедов Ғофуржон Исроиловичдан сўнг 2015 йилда Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович университет ректори, 2016 йилда Абдурахим Абдушукуров мазкур лавозимга тайинланган эди.

Sof.uz

Мақола 2 258 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*