Металлолом можаросига вазирликнинг жавоби

photo_2017-01-05_12-52-57

Таниқли блогер ва журналист Санжар Саид ўзи истиқомат қилаётган Жиззах вилояти мактабларида норасмий равишда “металлолом солиғи” жорий этилгани баён қилингани ҳақида ёзган эдик. Мазкур масала юзасидан Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати билан боғландик:

— Халқ таълими вазирлиги томонидан бирорта мактаб ёки бирор бир вилоятга ўқувчилардан металлолом йиғиш масаласида буйруқ, хат ва оғзаки топшириқлар берилмаган. Блогер тилга олган ҳолатларда ота-оналар мактаб маъмуриятидан мазкур масала юзасидан тегишли асос сўрашлари кераклигини маълум қиламиз. Шунингдек, мактаб ва боғчаларда муаммо ва бошқа масалаларга дуч келган тақдирда вазирликнинг 10 06 ишонч телефонига ёки вазирликнинг виртуал қабулхонасига мурожаат этишлари мумкин, — дейди Ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Шайвалиев.

Мақола 2 830 марта ўқилган

14 Комментариев для Металлолом можаросига вазирликнинг жавоби

  1. u holda raxbarlar nimaga asoslanib bu pulni yig’ishadi

  2. хокимят топширик беради

  3. Сурамайди эмас, балки боласининг таълим олишига салбий таъсир курсатмаслиги учун индамай (гохида индаб) рози булишади. Бу масала 1 ёки 2 муассасада булса экан-ки, уша ердагиларнинг укувсизлиги билан булди десак. Бу муаммо барча вилоятга тааллукли манимча. Халк таълими вазирлиги курсатма бермаган булиши мумкин лекин кескин чоралар кулламаганлиги хам бор гап.

  4. bu mojaro har yili ko’tariladi. o’qituvchi bechora o’rtada o’rtakash ota onalar ham yomon ko’rib bir bo’ladi o»qituvchini. raxbarlar yuqoridan buyruq desa yuqoridagilar habarimiz yo’q desa kimdan chiqadi unda bu «an’ana»

  5. Мактаблар тугрисидаку анчагина маълумот берилибти, бошка ташкилотларчи? Шахарда, куп каватли уйларда истикомат киладиганлар металломни каердан олишар экан.

  6. Bugungi kunda bu narsani kollej va litseylarda ham kuzatiwimiz mumkin. 1006 ga telefon qilib hali biror marta tusholmagan.

  7. To’g’ri o’sha 1006 raqamiga ming marta telfon qilib xam umuman tushib bo’lmiydi

  8. Tusholmasligi mumkin lekin maktab ta’lim bilan shugullanishi kerak.

  9. Содиқов Абдураззоқ Абдуманнапович // Январь 7, 2017 в 9:03 пп // Ответить

    Шавкат Миромоновични умрлари узоқ, сихат-саломат бўлсинлар, Тангри ўзи қўлласин!

  10. O’sha metollolom yig’iladigan payti hamma chiqib gapirsin bu yerda foydasi yo’q

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*