МEНИ СОҒИНИБ

IMG_20160925_204200(Иқбол Мирзо «Сени соғиниб» шеъридан илҳомланиб)

Сени соғиниб, кун, тунларим ўтди,
Келсанг бўлмасмиди мени соғиниб?
Тонгларим бедор-у уйқусиз отди,
Севсанг бўлмасмиди мени соғиниб.

Нетай сени менга йўлатди тақдир,
Нетай мени сенга қулатди тақдир,
Нетай мени сени севганим ҳақдир,
Келсанг бўлмайдими мени соғиниб?

Юзингни кўриш-чун майли берай жон,
Танимда қолмасин бир томчи ҳам қон,
Мени сендан айри қилмасин ҳижрон,
Келсанг бўлмайдими мени соғиниб?

Олисда эмасман, ёнингда туриб,
Кутяпман, кутяпман сени соғиниб,
Уйқуга ётмасдан, ҳолимни сўриб,
Келсанг бўлмайдими мени соғиниб?

Келишинг кутардим, кутмай қўйяпман,
Кулишинг кўрай деб, кетмай қўйяпман,
Кунига бир эмас, минг бор куйяпман,
Келсанг бўлмайдими мени соғиниб?

Сени суйган эди, куйди-да кўнгил,
Ноз қилдинг, нозингдан тўйди-да кўнгил,
Ҳа, бир ҳазил қилиб қўйди-да кўнгил,
Келсанг бўлмайдими мени соғиниб?

Уч йил бирга ўқиб демадим бир сўз,
Уч йил тушиб турарди-ю кўзга кўз,
“Мен сени севаман» – бу сўз чин уч сўз,
Келсанг бўлмайдими мени соғиниб?

Бўлди қийнамагин, келгин ёнимга,
Ўзгани баҳона қилмагин менга,
Охирги сўзимни айтаман сенга,
Севсанг бўлмайдими мени соғиниб?

Шоҳруxбек Абдуқаюмов,

«Mulohaza.uz» махорат мактаби аьзоси.

Мақола 1 659 марта ўқилган

1 Комментарий для МEНИ СОҒИНИБ

  1. Абдуҳамид Пардаев // Март 18, 2017 в 7:50 дп // Ответить

    Ёшлар ижодига оид фикрларимни билдиришим,малакали таржимон, шоир, журналист сифатида уларга масҳалат беришим мумкин.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*