Мелис Абзалов оламдан ўтди

lzz75XRKqpXp9uG3PzgWA4TGd2OQOmnV«Келинлар қўзғолони», «Суюнчи», «Чинор остидаги дуэль», «Майсаранинг иши, «Ўтган кунлар», «Чимилдиқ» ва бошқа фильмларнинг режиссёри Мелис Абзалов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг дўсти, режиссёр Али Ҳамроев ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилган.

«25 октябрь тонги. Булутли ва ёмғирли. Стокгольмдан қўнғироқ бўлди. Ўзини тута олмай ҳўнграётган овоз. Дарҳол сўрадим:
— Назира, сизларда қандайдир бахтсизлик бўлдими?..
-Дадам вафот этди!.. Хонасидан чиқаётиб йиқилди… Инфаркт…», дейилади постда.

Сўнгги ойларда Мелис Абзалов Швецияда, қизининг уйида яшаб келаётганди.

Манбада марҳум 26 октябрь куни Стокгольм шаҳрида дафн этилиши айтилган.

Мелис Абзаловнинг фильмлари ўзбекистонликларнинг бир неча авлодига яхши танишдир. Унинг фильмларидаги диалоглар ўзбек халқининг мақолу маталларига айланиб кетган.

Kun.uz

Мақола 1 774 марта ўқилган

1 Комментарий для Мелис Абзалов оламдан ўтди

  1. Yurtimizda yana bir judolik oila azolariga xamdartligimni bildiraman bu inson xaqida yaxwi gaplar kop ular olgan filimlar olmas asarlarga alaqacon aylanib bolgan

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*