Мексикада футболчи ўзига қизил карточка кўрсатган ҳакамни ўлдирди

3A27CA6C00000578-0-image-a-14_1478543158929-636x350Якшанба куни Мексиканинг Тулансинго шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўйинида футболчи Рубен Ривера Васкес ўзига қизил карточка кўрсатган 59 ёшли ҳакам Виктора Трехони ўлдирди. Бу ҳақда Maydon.uz сайти хабар бермоқда, дея ёзади Sof.uz.

Goal интернет-порталининг хабар беришича, Васкес майдонда четлатиши билан ҳакам ёнига бориб, боши билан унинг юзига қаттиқ зарба берди. Ерга йиқилган ҳакам нафас олишдан тўхтади ва тиббий ходимлар ҳам унга ёрдам бера олмади. Хабар қилинишича, футболчи воқеа жойидан қочиб, яширинган. Уни полиция қидирмоқда.

Мақола 986 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*