Бу бошқотирмани 3 кишидан иккитаси топа олмас экан. Сиз ҳам ўзингизни синаб кўрингчи? Машина қайси қутида?

Турли бошқотирмалар, судоку ва турли кроссвордлар ҳаммаси яхшигина ақлни чархлайди. Баъзилари миянгизни ачитиб ташласада, лекин уни жавобини топганингизда ажойиб мағрурланиш хиссини туясиз!

Бир қарашда бу бошқотирма жуда осон. Бироқ статистик маълумотларга кўра фақат 36% одамларгина тўғри жавоб берар эканлар. Сизчи?

Кўриб турганингиз 3 та бир ҳил қути, улардан бирида машина бор. У сизники бўлиши мумкин, албатта, агар топсангиз. Ҳар бир қути остида жумла ёзилган, улардан фақат биттасигина тўғри.

Машина қайси қутида

1- қути: Машина шу қутида!

2- қути: Машина бу қутида эмас!

3- қути: Машина 1 қутида эмас!

Хуллас, машина қайси қутида?

Тўғри жавоб:

Жавобни истисно тарзида ҳам топиш мумкин. Агар машина 1 қутида бўлганда, 1 ва 2- жавоблар тўғри бўлиб қолган бўларди. Бироқ бундай бундай бўлиши мумкин эмас, ахир машина бир донаку. Агар 3 жавоб тўғри бўлганда, яна 2 та жавоб: 2 3 жавоблар тўғри бўлиб қоларди. Демак, машина 3 қутида эмас. Шундай қилиб, фақат биргина жавоб қолади.

Машина 2 қутида!

Агар топа олган бўлсангиз мана бу машина сизники! )))

photo_2016-11-08_16-05-06

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 3 985 марта ўқилган

16 Комментариев для Бу бошқотирмани 3 кишидан иккитаси топа олмас экан. Сиз ҳам ўзингизни синаб кўрингчи? Машина қайси қутида?

  1. Менимча жавобни нотугри айтяпсиз ёки нотугри изох беряпсиз. Мен 1 жавобни бедгилаган эдим

  2. Zo’r!!!
    Man 3da dp oyl6dm.

  3. 3 кутида болади чунки 3 да 1 да эмас дейилган 2 да хам эмас 3 да болади мантикан уйлела акилли одамниям ахмокга чикарме

  4. Сиз ҳам ўша иккита одамдан бири экансиз. Жавоб 3 қути.

  5. Факатгина 3-кути буйича инкор йук. 2-кутини остида инкор килинди 2-кутида йуклиги. 1-кутида йуклиги 3-кути очтида инкор этилди. Жавоб 3-кути))

  6. Масалининг шартига эътибор беринглар «жумлалардан факат биттаси тугри». Агар машина 3-кутида булса, 2- ва 3- жумла тугри булади, яъни масалининг шарти бажарилмайди.

  7. men togri topibman, javob 2-quti

  8. 2-каробкада буларкан. Жовоб тури этилган.

  9. Машина 3 қутида бу аниқку. Чунки 3 қутида 1 қутида эмас дейилган. 2 қутида машина бу қутида эмас дейилган. Демак машина 3 қутидалиги аниқ.

  10. МАШИНА ҚУТИГА СИҒМАЙДИ-КУ. МАНТИҒИНГДАН ЎРГИЛДИМ

  11. Savol noto’g’ri berilgan sharh esa to’g’ri…. Savol shunday berilushi kerak edi «»Qaysi javob to’g’ri?» A tak qutilar tagidagi yozuvga qarab Eynshteyn ham topolmaydi Mashina qaysi qutidaligini…. Savolni yozgan kishi ham sal o’ylab ko’rmabdida shuncha o’ylantirdiya odamni xumpar

  12. маам 3 кутида диб айтгандим чунки машина кайси кутида дигансиз саволингизда.. агар кайси жавоб тугри диганизда ман 2 дб айтардим…савол нотогри куйилган

  13. To’g’ri javob 2-quti lekin mashina 3-qutida. Savol noto’g’ri berilgan !

  14. Mashina qayerdaligi qaysi gap to’g’riligidan kelib chiqadi birodarlar.faqat 3 gap tugri bulsagina ziddiyat bulmayapti.demak mashina 3 qutida.aslida mashina urniga uzuk deyish kerakmidi?

  15. машина 3 қутидан бошқа ерда бўлиши мумкин эмас изоҳни ёзган одам мантиқ деган нарсани тушинмайдиёв менимча

  16. Аввал савол беришни ургансин кейин жавоп кутсин

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*