Мақсадга қандай эришиш мумкин?

photo_2016-09-23_18-32-45Уоррен Баффетт камдан-кам ҳолларда интервью беради. Унинг берган ҳар бир интервьюсини иборалар, маслаҳатлар ва ғояларга бўлиб, ўқувчилар эътиборига ҳавола этишади. Яқинда “Liveyourlegend” журналисти Уоррен Баффеттнинг яқин дўсти билан суҳбатлашди ва Баффеттнинг мақсадга эришиш борасидаги маслаҳатларидан бохабар бўлди.

Яқин йилларда ёки ҳаётингиз давомида эришмоқчи бўлган 25та мақсадингизнинг рўйхатини тузинг. Улар орасидан бешта энг муҳимини танланг.

Қолган 20та мақсадни нима қилиш керак? Кўпчилик бешта асосий мақсадга бор эътиборни қаратиб, қолганларига бўш вақтда назар ташлаш керак, деб жавоб берган бўларди. Лекин Баффетт бундай деб ҳисобламайди.

25та мақсаддан иборат рўйхатни тузиш осонмас деб ўйлайсизми? Ҳа, бўлиши мумкин. Энг кичкина мақсадни ҳам рўйхатга киритиш ва ҳар куни бир нечтадан мақсадни ёзиш ҳам мумкин.

Аксарият кишилар билим ёки малакаси йўқлиги учун муваффақиятсизликка учрашмайди. Бу кўпинча олдимизга кўп вазифаларни қўйиб олганимиз ва энг асосий мақсадга эътибор қаратмаганимиз учун юз беради. Баффеттнинг маслаҳатини амалда синаб кўринг, ҳаммаси яхши бўлади.

Мақола 342 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*