Манғистау вилоятида 200 та қиз ҳомиладор бўлиб қолган

bc53d507c26770e8f294fcbf92ef0864_XL

2016 йилнинг бошидан Манғистау вилоятида 200 та ўсмир қиз ҳомиладор бўлиб қолди, уларнинг энг кичиги 15 ёшлик мактаб ўқувчисидир. 98 та қизча эса ёш бўлишига қарамай она бўлган. Бу ҳақда  минтақанинг штатсиз катта педиатри Нурсулу Мухамбетяров «Мой Город» порталига гапириб берган, деб ёзади yangidunyo.uz.

Ҳомиладор бўлган қизларнинг аксари қишлоқларда истиқомат қилишади. 128 та ҳодиса рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ёшлари 15 дан 18 гача. 70 таси шаҳарлик қизлар. Яна 38 таси Қизил Ўрда ва Жанубий Қозоғистондан келганлардир.

Медикларнинг айтишига кўра, ҳомиладорликнинг асл сабаби ёшларнинг ҳомладан сақланиш йўлларини ва аборт оқибатларини билмасликдан келиб чиқаётган эмиш.

Эслатиб, ўтамиз Алмати вилоятида жорий йил бошидан 15 ёшлан 17 ёшгача бўлган 437 та қиз ҳомиладор экани аниқланган, деб хабар қилади Tengrinews.kz.

Булар расмий аниқ бўлиб қолган маълумотлар, аниқ бўлмагани ёки шифокорлар айтмоқчи ҳомиладан сақланиш йўлларини билиб, ҳомиладор бўлмаётганлар қанча?! Зино ҳаром эканини ва зинодан сақланишни ўргатиш энг тўғри йўл эмасми? Ёки зинодан сақланишга чақириқ ҳам радикализм унсури сифатида баҳоланадиган бўлганмиз… Қизларимизга раҳм қилмаймизми ва улар тушажак оташдан уларни огоҳлантирмаймизми?

Мақола 2 766 марта ўқилган

1 Комментарий для Манғистау вилоятида 200 та қиз ҳомиладор бўлиб қолган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*