Маданият ва спорт ишлари вазири 30 дан ортиқ раҳбар кадрларни интизомий жазога тортди

580e03d24da9aЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов 22 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилган Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг 2016 йил 9 ойлик якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида 30 дан ортиқ раҳбар кадрларга интизомий жазо белгилади. Бу ҳақда «Qalampir»ёзмоқда.

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2010 йил 29 декабрдаги “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таҳлил қилар экан, бу борадаги натижалар ижобий бўлмаганлигини таъкидлаб ўтди.

2013-2015 йилларда таъмирлаш ва жиҳозланиши белгиланган 247 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларидан 58 таси фойдаланишга топширилмаган.

Вазир жойларда қарор ижроси бўйича жиддий камчиликларга йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.

2011-2015 йилларда қарор дастури бўйича 225 та боғ фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ бу муддат ўтиб кетганлигига қарамасдан, эндигина 132 таси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, аттракционлар билан таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири бу борада олиб борилаётган ишларни “қониқарсиз” дея танқид қилди. Ўз вазифасига нисбатан масъулиятсиз ёндашган 30 дан ортиқ раҳбар кадрларга нисбатан интизомий жазо белгиланди.

Sof.uz

Мақола 758 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*