Лола Каримова юқори мансаб ҳақидаги ўз фикрларини билдиирди

lola-k-tillayevaЎзбекистон Республикасининг 1-президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида юқори мансаб ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Уни сизга ҳеч қандай ўзгартиришларсиз тақдим этмоқдамиз.

«Юқори мансабга бўлган ўз муносабатимни мен ёшлигимдаёқ ўзимга ифодалаб олганман. Мен буни қисқа ва аниқ қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Шундай одми одамлар тури бўладики, улар юқори мансаб исталган инсонни бахтли қила олади ёки бу чексиз ҳузур-ҳаловат манбаи деб ҳисоблайдилар. Бундай дунёқарашга эга бўлган инсонлар кўпинча ҳатто уларга берилган озгина амални ҳам кўтара олмайдилар. Улар қўлларидаги ваколатдан белгиланган мақсадда фойдаланмайдилар ва бу билан инсонларга ҳамда бажаришлари лозим бўлган ишга катта зарар етказадилар. Кундалик ҳаётда биз бундай мисолларнинг кўпини кўришимиз мумкин. Мен бундай ҳолатни инсон тубанлигининг намойиши деб ҳисоблайман. Виждонли ва олижаноб инсон учун юқори мансаб — бу биринчи навбатда катта масъулиятдир. Юқори давлат мансаби — бу ўз халқигахизмат қилишдир. Бу баландпарвоз гаплар эмас — бу мен ёшлигимдан кузатиб келган ҳамда ўз кўзларим билан гувоҳ бўлган ҳақиқатдир. Мен, ўз халқига фойдакелтирмоқчи бўлган давлат одами, нафақат ўзига бириктирилган бутун масъулиятни тўлиқ англаши, балки халқ равнақи йўлида кўп нарсадан воз кеча олишни билиши кераклигини тушунаман.

Менинг ҳаётдаги асосий мақсадим ва вазифам — биринчи навбатда менинг оилам ва маънавий ривожланишим билан чамбарчас боғлиқдир. Умид қиламанки, менинг фарзандларим келажакда яхши, виждонли, олижаноб ва меҳрибон инсонлар бўлиб вояга етадилар ва шунда мен ўз вазифамни тўлиқ адоэтилган деб ҳисоблайман. Шунингдек, мен кучим ва имкониятим етканича ижтимоий вазифам бўлмиш — муҳтож болаларга ёрдам кўрсатишни давом эттираман.

Мен ҳаётимда ўз олдимга аниқ қилиб жуда ҳам кўп вазифаларни қўйганман, аммо уларнинг орасида ҳокимиятга эришиш мақсади йўқдир.

Мен ҳаётимни ўзгартириб, давлат бошқарув тизимларида ишлаб, давлат арбоби бўлиш ниятим йўқ.

Мен Парвардигорга умримнинг ҳар бир лаҳзаси учун беҳисоб шукроналар айтаман ва умид қиламанки ҳаётимнинг муҳим саволларига жавоб топишни Оллоҳменга насиб айлайди.»- деб ёзади Лола Каримова.

Манба: DIYDORAZIZ.UZ

Мақола 1 993 марта ўқилган

1 Комментарий для Лола Каримова юқори мансаб ҳақидаги ўз фикрларини билдиирди

  1. Лола Каримова-Тиллаевани фикрларини кўп ўқиганман. Унинг мазмунли мулохазалир ва сўзларни жойди ишлатиши замонамизнинг энг ақлли аёлларидан эканлигини англатади. Шу сабабдан унга нисбатан инсон сифатида хурматим баланд. Эзгулик йўлида давом этаётган эканлар ишларида оллоҳ ўзи қўлласин.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*