Лола Каримова-Тилляеванинг турмуш ўртоғи билан янги сурати интернетда яшин тезлигида тарқалмоқда

585e2a4b8a9a7Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кенжа қизи, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия фонди ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева бугун ижтимоий тармоқларга турмуш ўртоғи Темур Тилляев билан тушган янги суратини жойлаштирди, деб ёзади qalampir.uz.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда фаол бўлган жамоатчи Лола Каримова-Тилляеванинг Янги йил байрамига монанд бўлган сурати интернет оламида яшин тезлигида тарқалмоқда. У сурат остига шундай изоҳ қолдирган.

“Азизлар, яқинлашиб келаётган байрам барчангизнинг хонадонингизга меҳр, қувонч, ва файзу барака олиб келсин Кириб келаётган 2017 йилда сиз ва яқинларингизга бахт-саодат ва мустаҳкам соғлик тилайман”.

Маълумот учун, Лола Каримова-Тилляеванинг турмуш ўртоғи Темур Тилляев – тадбиркор. Улар хайрия ишлари, фондларнинг фаолиятини биргаликда олиб борадилар.

Оставить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *