Ливанда қадимий қабристон топилди

623ab7ae658fdf6e196e64ffd4bae286

Ливаннинг Батрун шаҳрида олиб борилаётган археологик қазишмалар чоғида эрамизнинг иккинчи юз йиллигига оид қадимий қабристон топилди. Мазкур жараёнда 17 нафар инсон суяклари қолдиқлари кавлаб олинган, дея хабар бермоқда muxlis.uz сайти.

Қайд этиш жойизки, Батрун Ер юзидаги қадимий манзилгоҳлардан бири саналади. Шаҳарга қачон асос солингани маълум эмас. Аниғи шуки, бу шаҳар ҳақидаги маълумотлар фиръавн Эхнатон даврига оид манбаларда учрайди. Шаҳар 551 йилда содир бўлган кучли зилзила натижасида буткул вайрон бўлган.

Мақола 671 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*