КХДР АҚШнинг ҳарбий объектларига зарба беришга тайёр

a85c6c57bf4a1b3bdc77cb256fa60ca4Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий устунлигига қарамасдан Шимолий Корея унга қарши чиқишга тайёр, дейди КХДРнинг Россиядаги элчихонаси. “АҚШ ўзининг ҳарбий-техник жиҳатдан устунлигини кўз-кўзлайди, бироқ Шимолий Корея барчасига – ҳужумга ҳам, мудофаага ҳам тайёр”, деб ёзилган баёнотда. “Пхеняннинг стратегик қўшинлари сайёрамизнинг исталган нуқтасига зарба  бера олади… баллистик ракеталар Америка ҳарбий база ва объектларини нишонга олиб турибди”, дейилади шимолликларнинг хабарида.

Аввалроқ КХДР 2020 йилнинг охиригача 20тадан 100тагача ядро қуроли тайёрлай олишини билдирган эди. Бу АҚШ ва Жанубий Кореянинг ракетага қарши THAAD тизими бўйича келишувига жавобан билдирилган муносабатдир.

Россия эса КХДРнинг ядровий амбицияларини қабул қилмаслигини айтиб келади.

Sof.uz

Мақола 746 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*