Куй — кулиб турган инсонни йиғлатиш мумкин

IMG_20160925_183751Куй — бу шундай неъматки, у орқали йиғлаб турган инсонни кулдуриш, ё акси, кулиб турган инсонни йиғлатиш мумкин. Ҳайрон бўламиз, куй сўздан ҳам қудратлими? Нима учун, ахир, унда бирор- бир нарса акс этмаса, ўқиб мазмунига етиб бўлмаса?
Инсоният яралиш вақтларига тўхталсак, Оллоҳ отамиз Одамни Ер ашёси лойдан яратди, унинг руҳига ўз руҳидан пуфлади, жон бағишлади ва фаришталарига буюрдики, “Одамни уйғотиш учун най чолғусидан куй таралсин!”. Шу онда найдан куй таралди, Одам илк бор нафас олди. Унинг руҳи куй орқали жонланди. Шундан буён инсонлар руҳиятига энг кучли таъсир кўрсатувчи унсур куй бўлиб келмоқда.
Афсуски, куй ва қўшиқлардан қанчалик эзгу мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлса, шунчалик салбий оқибатларни юзага келтириш ҳам мумкин. Инсонларни диққатини жалб қилиш учун, уларнинг феъл-атворида қизғинлик ва жанговорликни шакллантириш учун, тажавузкорлик ҳамда шавқацизликнинг ривожи ва бошқалар учун қўлланиладиган кўплаб куй ва қўшиқлар мавжуд. Улардан уруш даврида жангчиларга куч бағишлаш, ғалабага ишонч ва катта иштиёқ уйғотиш учун фойдаланишган. Шундай шахслардан бирига Адолф Гитлерни мисол қилиб олишимиз мумкин. Гитлер халқни бўйсундириш ва ўз ғояларини чуқур сингдириш учун онгни қарам қилувчи куйлар эшиттирилганидан сўнг нутқ сўзлаган. Бу нутқ инсонлар учун ашу даражада ҳаққоний тус олганки хатто ўзлари гувоҳ бўлган воқеалардан ҳам кўпроқ Гитлер сўзлаган нутқнинг маъно-мазмунига ишонишган. Куй-қўшиқларнинг бундай таъсирли хусусиятлари ҳақида тиббиёт ва психология фанлари профессорлари жуда кўп бор илмий ишлар олиб боришган бўлиб, уларнинг натижаси шуни кўрсатадики, куй ва қўшиқлар инсон онгини ривожланишида жуда катта аҳамиятга эга. Бола тарбияси, саломатлик, маънавият кўлами, асаб тизими, юрак, қон айланиш тизими ва бошқалар учун тингланаётган қўшиқнинг таъсири жуда ҳам кучли экан. Донишмандлар қилган башоратлардан бири қулоқларимга чалингандек эди:
“ Қиёмат яқин сайин
Машшоқлар ҳўп кўпаюр.
Сувдек оққан ўланлар
Англатмайди бир маъно!”
Чиндан ҳам, кунлар ўтгани сайин ҳонандадан кўпини топиб бўлмайдиган бўлиб қолмоқда шу билан бирга, айтилаётган қўшиқлар ҳам саноқсиз аммо, уларнинг айримларигина тинглашга яроқли, инсон маънавиятини бойитувчи қўшиқлардир. Қолганлари эса, бунинг акси. Ўз обрўсига таяниб қолган, “Кимсан менинг қўшиғим, тинглашса ҳам тинглашади, тинглашмаса ҳам!” -деган ҳонандалар кундан-кунга ҳеч бир қолипга сиғмас қўшиқларни яратиб келмоқдалар. Яна ҳам шуниси ачинарлики, ёқимли ва сермаъно қўшиқларга қараганда “енг зўр” қўшиқлар телеканалларда кўпроқ намойиш қилинади. Бунинг сабаби ҳам ўта аянчли. Сабаби шуки, бугунги кун ёшларининг кўп қисми мана шундай нолойиқ қўшиқларга талаб билдирмоқдалар. Қўшиқнинг куй-оҳангига ошиқ бўлиб қолган тингловчилар мазмунига аҳамият беришмаяпти. “Қурбақадан қўрқмийман”, “Вой-дема, дема ҳой”, “вай-вай-вай асал қизлигиз биламиз, вай-вай-вай ҳа энди нима қиламиз?”, “Далалар яшнар, қизлар гулга ўхшар”, “жанон қани, севварми мани?”…
Аслида энг мукаммал қўшиқ фақатгина куй орқали юраккагина эмас балки, матн маъноси орқали онгимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоғи лозим эмасми? Зеро онгли, маънавияти юксак, фикр-у ғоялари мукаммал инсонгина комилликка эриша олади.

Нозима Абдурашид қизи,

«Mulohaza.uz» махорат мактаби.

Мақола 542 марта ўқилган

2 Комментариев для Куй — кулиб турган инсонни йиғлатиш мумкин

  1. Odamni hayotida kuy muhim rol o’ynaydi.
    Nozimani maqolasiga kesak, Armona taxallusi bn yozgan she’rlarini sevib o’qiyman.
    Bu maqolani o’qiganimda Nozima publististikadayam mahoratli ijodgor ekanligini angladim.
    Nozima bn bitta jamoada ishlayotganimdan xursandman!
    Ijodlariga muvaffaqiyatlar tiliman!

  2. Nozima maqolezzi oqib bitta fikr bildiriwim mumkin bu kabi qowiqlarni kopayiwiga faqatgina xonandalarimizmas balki woirlarimizni «ilhom parilari» sustligini xam inobatga oliw kerak uni ustiga asosiy sababcilar biz muxlislardir bozor iqtisodiyotida talab va taklif degan tuwunca bor talbga kora taklif boladi lekin muxlislar wu taklifni rad etiwlari xam mumkin afsuski rad etilgan taklifdan kora qabul qilingan takliflar kop

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*