Кунига 3 дона тухум ейиш учун сабаблар

photo_2017-01-06_13-20-53

Ҳаммамиз тухум таркибида холестерин борлигини биламиз ва кўпинча уни кўп еб қўймасликка ҳаракат қиламиз. Бироқ тухум организмимиз учун жуда ҳам фойдали маҳсулот экан. Уни ҳар куни ейиш кераклигини олимлар таъкидлашмоқда.

Биринчидан у танадаги ёмон холестерин миқдорини пасайтиради.

Сиз кунига 3 дона тухум еб қондаги холестерин миқдорини пасайтиришингиз мумкин.

Қолаверса тухум суякларни мустаҳкамлайди. Унда кўп миқдорда кальций ва Д витамини бор. Тухум мускуллар ўсишида муҳим роль ўйнайди. Чунки унда кўп миқдорда оқсил бор. 2 та тухумдаги оқсил бир бўлак гўшт оқсилига тенг. Унда магний, темир, фосфор, витамин А, Э, Б12, Б6 бор. Тухум озишда ҳам катта ёрдам беради. У очликни тез қондиради. Тухум кўз учун ҳам муҳим озуқадир. Унда катарактанинг олдини олувчи моддалар кўп. У юракни мустаҳкамлайди ва тухум оқи гипертониянинг олдини олишда ёрдам беради.

Саида Ибодинова тайёрлади.

Мақола 1 805 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*