Кун ўзгаришлари: Давлат маслаҳатчисига янги биринчи ўринбосар, Миллий олимпия қўмитасидан кетган Мираброр Усмонов, вице-президент Салим «Бойвачча»

Ўзбекистон давлат маслаҳатчисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

R5uUYFOmBkWoMpP9NiG_mB74CAa7D-ji

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони билан Давлетов Русланбек Қуролтаевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан Давлетов Русланбек Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча номаълум.

 

Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигидан кетди

alisher

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Kun’га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.

Манба берган хабарга кўра, МОҚнинг янги раҳбари этиб Алишер Султонов тайинланган. Эндиликда собиқ раҳбар Мираброр Усмонов қўмитанинг фахрий президенти лавозимида қолган.

Мираброр Усмонов бундан буён ЎФФ президенти сифатида фаолиятини давом эттиради.

 

Салим Абдувалиев Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлигига сайланди

assa1

Бугун Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов олиб борди. Унда тўрт йиллик олимпия циклида қилинган ишлар, эришилган натижалар борасида ҳисобот берилди.

Йиғилиш давомида Миллий олимпия қўмитасига янги президент ва унинг вице-президентлари таништирилди. Қўмита раҳбарлигига “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов бир овоздан сайланган.

Салим Абдувалиев, Валерий Тян, Фарҳод Турдиев ва Умид Аҳмаджонов эса қўмита вице президентлари сифатида таништирилган.

Салим Абдувалиев Ўзбекистондаги энг таъсирли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. У 1950 йилнинг майида Фарғона вилоятининг Тошлоқ қишлоғида дунёга келган.

У эркин кураш бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.

У спортдан кетгач, аввалига заводда ишлаган, кейин ҳайдовчилик қилган.

Салим Қирғизбоевич 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. У шу вақтга қадар Ўзбекистонда эркин кураш бўйича спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиб келган. Халқ орасида Салим «Бойвачча» лақаби билан танилган бу спорт амалдори ўз вақтида катта теннис бўйича Ўзбекистон президенти Кубоги ҳомийси ҳам саналарди.

Айни вақтда Тошкентдаги Яшнаобод туманида истиқомат қилади. 4 қиз ҳамда 2 ўғил отаси.

kun.uz сайти маълумотларидан олинди.

Мақола 6 648 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*