Кулинг умрингиз узоқ бўлади

261_sliderИнсонлар доимо кундалик турмуш қийинчиликларига, ҳаётнинг синовларига бардош беради. Умрингиз ўтаверади. Кимдир дунёда яшаётганига хурсанд бўлса, яна кимдир соғлом эканлигига шукр келтиради.

Қисқаси, инсонлар ўз ҳаётини турлича ўтказадилар. Авваламбор кулиб юрган одамнинг умри узоқ бўлади. Хушчақчақлик фақат умрни узайтирибгина қолмай, балки саломатликни мустаҳкамловчи омиллардан биридир.

Ҳиндистонлик ҳаким Карина Гуптанинг тадқиқотига кўра, эрталабки 20 дақиқалик кулги инсонни кун бўйи яхши кайфиятда юришларига имкон бераркан.

Каринанинг айтишича, одамнинг соғлигини яхшиловчи кулги 30 хил экан. Масалан: маймун кулгусида инсон хириллаб, қўлларини силкитади. Бундай машқ бутун танани қувват билан тўйинтиради. Каптар кулгусида эса инсон оғизни ёпиб кулади. Бунда миядаги қон айланиш меёърлашади.

Умуман олганда, инсонлар ўз мақсадларига интилиб яшаши, ҳеч қачон енгилмаслиги ва шу билан бирга, доимо табассум қилишни унутмаслиги жоиз.

Озода ОЛИМОВА

Мақола 210 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*