Кулинг — умрингиз узоқ бўлади! Психологик тест

 

photo_2016-12-23_14-21-50

Одамга беш сезги ато этилган дейишади. Кейинги пайтларда олтинчи сезги ҳақида ҳам анча-мунча гап бўляпти. Бизнингча, эҳтимол, уларнинг сони бундан ҳам кўпроқдир. Фақат ҳали инсон ўзини охиригача англаб, тадқиқ этиб улгурмаган. Ҳар ҳолда ҳазил-мутойибани ҳис қила билиш ҳам ана шундай сезгилардан биридир. Бу туйғуга бутунлай бегона одам бўлмаса керак.Ишонмасангиз қуйидаги тест ёрдамида ўзингизни текшириб кўринг.

1.Ҳар қандай жиддий ҳаётий вазиятлардан ҳам кулгили қирраларни топса бўладими?

А) Албатта;
Б) Менимча топса бўлади;
В) Билмадим;

2.Кулгингиз келса доим ҳам очилиб-сочилиб кула оласизми?

А) Ҳа,албатта;
Б)Йўқ, баъзан ўзимни тийишимга тўғри келади;
В) Билмадим;

3.Туғилган кунингизга ҳадя қилинган совғалар қанақа бўлишини хоҳлайсиз?

А) Ўзига хос;
Б) Қимматли ва сўнгги модадаги;
В) Совға бўлса бўлди-да;

4. Ҳазилни кўтара оласизми?

А) Ҳа,ўзим ҳам қўшилишиб куламан;
Б) Eътибор қилмайман;
В) Йўқ. Мен билан ҳазиллашса жаҳлим чиқади;

5. Латифабозликкаустамисиз?

А) Ҳа,бу ҳунарга суягим йўқ;
Б) Бу кайфиятимга, даврага боғлиқ;
В) Йўқ,латифа айцам ўзимдан бошқа киши кулмайди;

6. Ҳаётда мураккаб вазиятларга тушиб қолганингизда қайси руҳий хусусиятингиз сизга ёрдам беради?

А) Юмор туйғуси;
Б) Келажакка ишонч;
В) Меҳнацеварлик;

7. Нега эски қадрдонларингиз ҳамкасбларингиз биландийдорлашибтуришни яхши кўрасиз?

А) Кўнгилҳушлик қилиш яхшида ;
Б) Ўтган-қайтганни эсласа, ғийбатлашса бўлади;
В) Бундай учрашувларни ёқтирмайман;

8. Ҳар йили биринчи апрелда яқинларингиз ва танишларингизни алдайсизми?

А) Ҳа, бусиз мумкин ҳам эмас-да;
Б) Баъзан ёдимдан кўтарилади;
В) Йўқ, умуман алдашни ёқтирмайман;

9. Бегоналар олдида ўз устингиздан кулиш қўлингиздан келадими?

А) Келганда қандоқ;
Б) Билмадим;
В) Йўқ, буни эплай олмайман;

10. Танишингиз бошига тушган фалокатни эшитганингизда…

А) Ҳайрият-кифожеа мени четлаб ўтди;
Б) Ҳамдардлик билдиришга ошиқасиз;
В) Менга бунинг алоқаси йўқ;

Натижалар:

Жавобларингиз ичида «А» гуруҳдагилари кўпчиликни ташкил қилса, Сиз табиатан ўта қувноқ,ҳазилкаш одамсиз.»Бир гапириб ўн кулади” деб сиздақалар ҳақида айтишса керак. Ўзингиздаги қувноқ кайфият атрофингиздагиларга ҳам ўтиб туради.Сиз кирган давраларда дарҳол кулги, қаҳқаҳа кўтарилиши бежиз эмас. Баъзан ўта ҳазилкашлигингиз панд бериб қолиши мумкин.

Мабодо, аксар жавобларингиз «Б» гуруҳга мансуб бўлса, кулишни, латифалар эшитишни, ҳазиллардан завқланишни яхши кўрасиз.Баъзан ўзингиз ҳам латифабозлик қилиб турасиз. Аммо дейлик, бир хонада аскиябозлик бўлаётган,бошқасида яхши бир бадиий филм намойиш этилаётган тақдирда сиз филм томоша қилишни танлардингиз.

Бордию қайтарган жавобларингиз кўпроқ «В» гуруҳдагиларга тўғри келса ҳам ҳафсалангиз пир бўлмасин. Кулгини умуман ёқтирмайдиган одамни ўзини топиш амримаҳол.Тўғри баъзи латифалар, қочиримлар, комедиялар сизга бачкана туйилади. Eҳтимол сиз ҳақдирсиз. Муҳими ҳақиқатдан беғубор, кишини руҳини тозаловчи кулги бор. Буни ўзингиз ҳам биласиз.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

 

Мақола 961 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*