Корейс йигитига айланиш учун 10 та операция!

koreec-001

25 ёшли бразилиялик Макс корейс халқига бўлган кучли қизиқиши сабаб ўз қиёфасини пластик жарроҳлик йўли билан ўзгартирди. Эндиликда Макс осиёликларга хос кўз шаклига эга, сочлари ҳам қора рангда, янги исми эса Сиань. «Унинг асл қиёфасидан фақатгина бурни қолган» — дея хабар бермоқда Daily Mail.

Унга бу фикр Жанубий Кореядаги Dongseo университетида таълим олиб қайтгач пайдо бўлган. У корейсларга 19 ёшидан бери мафтун эди.

koreec-005

Бу янги қиёфа унга 10 бора жарроҳлик столига ётиш ва бор йўғи 3 минг долларга тушди. Унча катта бўлмаган буджет унинг осиёликларга хос қиёфа эгасига айлантира олди.

— Мен бирор нима ўхшамай қолиши ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Бироқ юзимда жарроҳлик амалиётини фош этувчи бирор из қолмасмикин дея бироз хавотир олган эдим, яхшики бундай бўлмайди, — дея унинг сўзларини келтиради, нашриёт.

koreec-006

Унинг кўз шакли ўзгарган, сочлари бўялган, кўзларига эса доимо линза таққам ҳолда бразилиялик, «Ҳаётда бир бора яшаймиз, ҳар ким ўзи истаганидек яшаши керак», — дея таъкидлайди у.

У суратларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ижобий баҳоламоқдалар. Макснинг отаси ҳам ўғлининг қарорини қўллаб-қувватлаган, онаси эса уни ҳамон тушина олмаган.

Зиёда Зияева тайёрлади.

Мақола 1 212 марта ўқилган

2 Комментариев для Корейс йигитига айланиш учун 10 та операция!

  1. Tavba tavba. Xar kimni Alloh qanday yaratgan bo’lsa shunday yashash kerak

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*