Жанубий Корея Президентини қўллаб-қувватлаётганлар 5 фоизни ташкил этмоқда. 90 фоиз аҳоли эса…

4372983-680x437Дугонаси сабабли танқид остида қолган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе истеъфосини талаб қилиб 12 ноябрь, сешанба куни 10 минглаб одам Сеулнинг марказий майдонига йиғилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда, деб ёзади daryo.uz сайти.

Полиция намойишда 170 минг киши иштирок этишини кутмоқда. Ташкилотчилар эса миллионга яқин фуқарони тўплашлари мумкинлигини даъво қилмоқда. Акция ўтказиладиган жойни 25 минг полициячи қўриқламоқда.

Намойишда мамлакат касаба уюшмалари, талабалар ташкилотлари, мухолифатдаги партиялар аъзолари, келгуси президентлик сайловларининг эҳтимолий номзодлари, жумладан, Сеул мэри Пак Вон Сун қатнашмоқда. Ҳозирча митинг тинч ўтмоқда, иштирокчилар сафи эса кенгайиб бормоқда.

Жанубий Корея президентини қўллаб-қувватлаш даражаси рекорд даражадаги паст кўрсаткич — 5 фоизга тушиб қолди. Фуқароларнинг 90 фоизи унинг фаолиятидан норози эканлиги билдирилмоқда.

Мақола 557 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*