Компьютердан зарарланмай десангиз…

kompyuterБарчага маълумки, узоқ вақт давомида компьютерда ишлаш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Аммо шунга қарамай, ҳеч ким бу беминнат дастёр ва қулай меҳнат анжомидан воз кечгиси келмайди. Шунинг учун ҳам соғлиққа қанчалик зарарли бўлмасин, у билан мулоқотда давом этаверади.

Компьютер, айниқса, кўзларимиз учун ғоят хавфлидир. Чунки ишлаш пайтида кўзлар мунтазам равишда экранга қадалади. Монитор нафақат ёруғлик, балки у ўзидаги жимирлаш ҳолатлари билан ҳам кўзни таъсирлантирувчи омиллар манбаи ҳисобланади. Компьютердан кўп фойдаланиш кўздаги оғриқларга — кўзнинг ёшланиши, кўз қорачиқлари, кўз олмаларининг, қовоқларнинг қизариши, пешона соҳасидаги оғриқлар ва тез чарчаш ҳолатларига сабаб бўлади. Бу «Дисплей касаллиги» деб номланади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, компьютер ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган экан, унинг зарарларидан ўзимизни ҳимоя қилишимизга тўғри келади. Шунинг учун ҳам компьютерда ишлаганда кўз чарчаб қолишининг олдини олинг. Бунинг учун эса қуйидаги оддий қоидаларга риоя қилинг:

* монитор билан кўз оралиғидаги масофа 45 см.дан кам бўлмаслиги керак;

* табиий ва сунъий ёруғлик монитор экранига тушиб, ярқираб, кўришга ҳалақит берадиган бўлиб қолмаслиги лозим;

* экран юзасини тез-тез артиб туринг;

* кўзга дам бериш учун вақти-вақти билан 10-15 дақиқалик танаффус қилиб туринг. Шунинг-дек, кўзни турли зарарлардан ҳимоя қилишда қуйидаги машқларни мунтазам бажариб туриш ҳам фойдали:

* 10 сония кўзларингизни юмиб туринг;

* 5-10 сония кўзни юмиб-очинг;

* бир неча марта кўз соққаларини айлантиринг;

* ойнадан узоқ ва яқинга қараш машқларини бажаринг;

* кўзингизнинг дам олишига имконият яратинг;

* турли зарарлардан сақлаш учун дамланган чой (хона ҳарорати даражасида) пакетчаларини кўзга босиб, 10 дақиқа ётинг.

Юқорида келтирилган оддий қоидаларга мунтазам риоя қилсангиз, қаршингиздаги компьютердан келадиган зарарларни бир қадар камайтиришга эришган бўласиз.

Феруза УСМОНОВА тайёрлади.

Интернет манбаларидан олинди.

 

Мақола 478 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*