Компьютер касаллиги

kompyuter kasalligiОлимларнинг фикрича компьютерга ўта берилишлик ҳам хасталик ҳисобланади. Уни ҳатто ичкиликбозлик, гиёҳвандлик сингари жиддий хасталикларга тенглаштириш мумкин экан.

Компьютер ўйинларига, электрон почта орқали ёзишмаларга, чат (компютер орқали суҳбат)ларга ўта берилиш касаллик белгилари ҳисобланади. Айниқса, интернетга боғланиб қолган кишилар инсоний ҳис-туйғулардан маҳрум бўладилар, вақтни унутиб қўядилар. Энг муҳими, организм учун зарур бўлган овқатланиш ва уйқу эҳтиёжларидан воз кечадилар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатга тез-тез тушиб турадиган кишилар жиддий даволанишларига тўғри келади.

Сиз компьютер, интернет, турли хил кўнгилочар сайтлардан “қочиб” кетолмаяпсизми? Унда даволанинг!

Интернет манбаларидан олинди.

Мақола 582 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*