Колумбия президенти Тинчлик учун Нобель мукофоти лауреати бўлди

4a8ae17d76edf2bb5d2e4473d062fef92015 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофоти Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантосга FARC ташкилоти билан 52 йил давом этган зиддиятларни бартараф этишга уринишлари учун бериладиган бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Хуан Мануэль Сантос ва Колумбия революция қуролли кучлари раҳбари Родриго Лондоньо Эчеверри 27 сентябрь куни Картахена шаҳрида мамлакатда ярим аср давом этган қуролли можарони тўхтатиш ҳамда мустаҳкам ва барқарор тинчликни таъминлаш тўғрисида келишувимзолаган эди.

Унга кўра, 2 октябрь куни Колумбияда музокараларни қонуний мустаҳкамлаш учун референдум ўтказилди. Унинг натижасига кўра, келишувга рози бўлмаганлар ғалаба қозонди. Тинчлик келишувига қарши 6,4 миллион (50,21 фоиз) киши овоз берган.

Sof.uz

Мақола 191 марта ўқилган

1 Комментарий для Колумбия президенти Тинчлик учун Нобель мукофоти лауреати бўлди

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*