Кўчадан олинган сутнинг хавф-хатарлари

large_8097Саҳарда янграйдиган сутчилар овозлари азим Тошкент шаҳрининг қиёфасининг узвий қисмига айланиб қолган — ҳамшаҳарларимизнинг бир қисми қўлдан сотиладиган сут олишни одат қилганлар. Сутнинг нисбий арзонлиги, остонангизгача ўз оёғи билан келиши албатта дўконга бориб сотиб олганга қараганда шубҳасиз афзаллироқ кўринади. Лекин кўзга яккол ташланиб турган афзалликлар ортида соғлигингизга нисбатан таҳдид яшириниб турганлиги ҳам бор гап.

«Шунча йилдан бери сотиб оламиз, ҳеч бир хавф кўрмадик» деган содда, оми гапларга ишониб, мавзуни кўтармаса ҳам бўлар эди. Лекин экологик муҳитнинг бузилишидан келиб чиққан  бактериалар ўзгариши, уларнинг янги турларининг пайдо бўлаётганлиги барчамиздан овқатланиш ва истеъмол қилаётган озиқ-овқатга бўлган муносабатларимизни янги маданий даражага кўтаришни талаб қилади.

Anhor.uz таҳририяти қўлдан сотиб олинган сутни сифатини текширишни қарор қилди. Мунтазам равишда Тошкентнинг ҳар ҳил туманларида сутчилар қўлидан янги, соф сут сотиб олиниб, «Сут ачитувчи бактериалар генетикаси» лабораториясига микробиологик экспертиза қилиш учун юборилади. Унинг натижалари бизнинг сайтимизда эълон қилиниб боради.

Қуйида Яшнобод ва Чилонзор туманларида сотиб олинган сут намуналарининг таҳлилининг натижалари келтирилган.

№ 1 сут намунаси :

а) Кислоталилиги -14, ваҳоланки, янги соғилган сутниг меъёри — 18-20. Мутаҳассислар айтишларича бу ҳолат консервант қўшилганлигидан далолат бермоқда. Агар бу оддий сода бўлсаку майли, лекин, ундан кучлироғи қўшилган бўлиши ҳам мумкин.

б) Сутга 3-чи гуруҳ қўйилган — бу ГОСТ меъёрлари чегарасида ҳисобланади. ГОСТга кўра сутнинг гуруҳи — унинг таркибидаги турли механик аралашмалар (қил, қум ва ҳоказолар) борлигини кўрсатгичи. Мисол учун сутда умуман механик аралашмалар топилмаса у биринчи гуруҳга мансуб деб топилади.

в) Сутнинг ҳарорати 16 градус С. Санитария талабларига кўра, сутни ташиш пайтида унинг ҳрорати 4-6 градусдан ортмаслиги керак, ҳароратнинг ошиши сутдаги бактерияларни, жумладан патоген микробларни кўпайишига олиб келади. Ҳарорат 14 градусдан ошгандан кейин патоген (касаллик қўзғатувчи) бактериялар сонини ўсиши тошқинсифат бўлиб боради.

г) Сут таркибидаги ёғ массаси улуши (кейинчалик — ЁМУ) — 3,5% . Бу меъёрга мутаносиб;

д) Сутнинг зичлиги — 1023,7 — бу сутга сув кўшилганлигидан далолат бермоқда, чунки меъёрга кўра сутнинг зичлиги 1027дан паст бўлиши мумкин эмас. Шу ерда ўзимизга бир савол бериш фойдадан ҳоли бўлмас — сутга қўйилган сув даладан ёки далада қазилган қувурдан тортиб олинган бўлса, унинг таркибида касаллик қўзғатувчи бактериялардан ташқари зарарли кимёвий моддалар йўқмикан? Ҳаммамизга маълумки, қишлоқ жойлардаги ер ости сувларига қишлоқ хўжалигида кенг қўлланниладиган пестицид, гербицид ва дефолиантлар қолдиқлари ҳам сингиб ўтган бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

№ 2 сут намунаси :

а) Кислоталилиги — 20. Бу кўрсатгич меъёрнинг энг тепа чегарасида, бу дегани сут ачиш чегарасига келиб қолган. Бошқа суз билан айтганда, сутни қайната бошлаганингизда у ивиб тушмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.

б) 3-чи гуруҳ (руҳсат берилган чегарада); Демак, сутда худди №1 намунадагидек ўзга аралашмалар мавжуд — қил, қум ва бошқа механик аралашмалар.

в) Ҳарорати — 11С (меъри 4-6 градусов, ундан ошиши оқибатлари ҳақида юқорида тухталиб ўтганмиз);

г) ЁМУ -1,9% бўлганлиги сут сотилишдан илгари сепаратордан ўтказилганлиги тўғрисида далолат бермоқда. Ахборот учун — бундай сутнинг нарҳи таҳминан 1500 сўм бўлиши керак;

д) Зичлиги — 1029 (меъер чегарасида);

Ҳиссиётлардан ҳоли бўлиб «яққол фактларни» таҳлил қилсак, пировардида лабораторияга топширилган сутлар намуналарининг бири сув билан суюлтирилан ва унга консервант қўшилган, иккинчиси сепаратордан ўтказилиб келинган, бошқаси ачиш чизиғида ва ҳаммасида механик аралашмалар энг юқори руҳсат берилган чегарада.

Сутчилар фақат ўзининг сигирини сутини эмас, балки қўни-қўшнилар сигирларини сутларини ҳам йиғиб олиб келади — шунда келиб-кетиши оқланиб, озгина фойда ҳам қолади. Сигирларнинг касалликлари талайгина — бруццелёз, оқсим, туберкулёз, туляремия, бундан ташқари сигир эмчаги яллиғланиши ҳам йўқ эмас. Сутга тиф иситмаси ва паратиф бактериялари тушиб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Урганилган сут намуналарининг иккитасида Staphylococcus aureus (олтинсимон стафилококк), Pseudomonas aeruginosa (синегнойная палочка — узр, ўзбек тилига ағдарилмаган атама),  E-coli (кишечная палочка) микроблари аниқланган. Микробиологик текширишлар №1, №2 сут намуналари касал қўзғатувчи бактериалар, замбуруғлар уруғлари билан зарарланганлиги аниқлади.

Шунинг учун қўлдан сифатли сут олганлигингизга ишонсангиз ҳам уни камида чорак соат давомида қайнатишингиз зарур. Янги соғилган сут икки соат мобайнида патоген флорага қарши узи ҳам курашишга қодир, лекин ундан кейин тез муддатда микроблар кўпайиб кетади (лаборатория тестлари шуни кўрсатадики, стерилизация қилинмаган сутнинг 1 миллилитрида 10 млнгача микрорганизмлар мавжуд).

Сут 15 минут қайнатилганда бактериалар ўлади, улар билан бирга ҳароратга сезгир булган моддалар ҳам йўқ бўлади. Шуни билиш муҳимки, сигирни эмчаги яллиғланган бўлса сутга йиринг қўшилиши мумкин. Бу ҳолатда сутни қайнатиш бефойда ва бундай махсулот умуман йўқ қилиниши керак.

Сигирлар мунтазам равишда эмланиши керак, оддий гапирганда оқсим, бруцеллёз, туляремия ва бошқа касалликларга қарши дорилар билан эмланишлари даркор. Ветеринария соҳасида сигирларни эмлаш учун антибиотиклар қўлланилади. Уларнинг эмчакларини дезинфекция қилиш учун ҳам шу дорилардан фойдаланилади.

Барча эмлаш учун ишлатилган дорилар қон орқали сигирнинг сутига қўшилганлиги сабабли эмланган ёки даволанган сигирларнинг қони антибиотиклар ёки бошқа қўлланилган дорилардан тозаланишини кўзлаб сигирлар мажбурий карантинга қўйилади. Карантин давомида уларнинг сути истеъмол учун яроқлисиз ва онгли фермер уни тўкиб ташлаши керак. Агар карантин муддати бузилган сигирнинг сути истеъмол қилинса, дорининг сигирга мўлжалланган миқдори инсон соғлигига зарар етказиши мукин.

Биринчидан, айрим одамлар учун турли дорилар аллерген бўлиши мумкин, иккинчидан чорвага мўлжалланган антибиотиклар турлари ва таркиби одамларга мўлжалланганларидан фарқ қилади. Ва муҳими яна шундаки, инсон организми ушбу антибиотикларга ўрганиб, унда уларга қарши бардош бера оладиган микроблар ҳосил бўлиши мумкин.

Хавф-хатарга қарши қўрқмасдан бормоқ айрим ҳолатларда мардлик бўлиши ҳам мумкиндир, лекин уни ўз соғлигингизга қарши ишлатиш қанчалик доно эканлигини ҳар ким ўзи ҳал қилиши керак, албатта.

Биз бугун фақат сутдаги бактерия ва антибиотиклардан келиб чиқадиган хавф-хатарларни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бошқа хавф-хатарлар тўғрисида кейинги мақолаларда ахборот берамиз.

Anhor.uz

Мақола 418 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*