Китоб нархига «доллар»нинг аҳамияти борми?!

photo_2016-09-23_17-27-24Ҳаёт бунча қизиға! Китоб олгани дўконга киргандим, икки ҳафта олдин 45 минг турган китоб, 65 минг бўлиб кетибти. Пулим етмай қайтдим. Яна уч ҳафта ўтиб, етмаган пулни қўшиб, албатта, сотиб олишни ният қилгандим… Минг афсуски, бу сафар олдинги нархни деярли икки баробарга оширишипди? Ҳайрон қолдим… Ўша китоб 95 минг турарди… Сотувчига юзландим:

— Тушмайсизми?

— Йўқ, синглим! Доллар ошган, курсни неч пул бўганидан хабариз борми? — деган жавобни эшитиб, очиғи жаҳлим чиқди.

— Нима ўзбекча китобларниям долларга оляпсизларми? Қоғоз ҳам ўзимизда чиқади, шекилли?

Сотувчи энсасини қотирди. “Тўғри, ҳамма дўконда шунақа нарх”. Ана бўмасам!

Атрофимга назар солсам одамлар улар айтган нархга олиб кетяпти, бундан чиқди “Замон пули борники” деган гап тўғри эканда… Илмга чанқоқ, аммо молиявий аҳволи унчалик ҳам тўкин бўлмаган, ҳаттоки қийналган оилада яшаётган ёшлар ҳақида ўйладим. 95 мингга китоб олгунча рўзғорига у бу нарса олгани яхши эмасми?

Уйга қайтишда бир аёлнинг ёнидаги йўловчига куйиниб, гапираётганини эшитдим: “Шу доллар келди, бало келди! Одамлар виждонини ҳам сотиб юборяпти, нарх-навони қаранг отам баҳоси! Вай, мен бир амаллаб талашиб сал арзонга олдим, пулим бор эди, биласизми, мени битта қўшним бор. Бечора зўрға палон пулга 1 хонали уй олди! Ишонсангиз, ҳафталаб, ойлаб гўштсиз овқат ейишади. Нима дейсиз? Шунақа одамлар ҳам бор, кимлардир доллар ошди, тушди деб элбуруттан нархларни ошириб ташашади, бировлар юз сўм, икки юз сўмни ҳам тежаб тергаб, рўзғор қилади… Борда бор, йўқда йўқ эканда!”

Аёлнинг гаплари деярли ҳаммага эшитилар, лекин ҳеч ким эътибор бермас, фақат ёнидаги йўловчи унинг гапларини тасдиқлаб, бошини лиқиллатиб қўярди. Мен ҳам одамлардан, худди ўша куйинчак аёлдек ҳафа бўлиб қайтаётгандим…

Зиёда Зияева,

«Mulohaza.uz» маҳорат мактаби аъзоси.

Мақола 407 марта ўқилган

2 Комментариев для Китоб нархига «доллар»нинг аҳамияти борми?!

  1. Ziyoda ijodizga be’etibor emasman.
    Ayniqsa, yumoristik hikoyalarizzi berilib o’qiyman

  2. Bu ochiqchasiga vijdonsiz va ochkozlik!!! O’zimizdan chiqayotgan narsalarga kursni axamiyati yo bosa kerak.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*