Кимлигингизни билишни истайсизми?

kimsizУ ҳолда қуйидаги тест-саволларига жавоб беринг. Тўплаган балларингиз Сизнинг қандай инсон эканлигингизни аниқлаб беради.

  1. Сиз:

а) оилада ёлғиз фарзандсиз? (0);

б) опангиз ёки акангиз бор (1);

в) сингил ёки укангиз бор (2).

  1. Иш кунингизни қандай ташкил этишни хоҳлардингиз?

а) кун бўйи ишхонада бўлишни маъқул кўрасиз, чунки ой охирида ишга ўралиб қолишни истамайсиз (2);

б) ҳамма ишни уйда бажариб, ишхонангизга фақат маош учун келасиз ());

в) раҳбарингиз билан келишиб, иш кунингизни шунга мослайсиз (1).

  1. Турмуш ўртоғингиз ҳамкасблари билан бўладиган зиёфатга Сизни ҳам олиб бормоқчи. Сиз:

а) уларда кучли таассурот қолдириш ниятида янги урф бўлган кўйлакдан олиб киясиз (2);

б) эътибор тортмаслик учун сипо кийинасиз (1);

в) турмуш ўртоғингиздан нима кийишни сўраб, маслаҳат қиласиз (0).

  1. Ўзингизга керакли нарсалар сотиб олиш учун дўконга бордингиз. Сотувчилар Сизнинг:

а) ғашингизга тегади. Сизга ёқмайдиган нарсаларни тавсия қилиб бошингизни қотиради (0);

б) сотувчи маҳсулот ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигидан юрагингиз сиқилади (1);

в) сотувчи Сизга нарса танлашда ёрдамлашаётганидан хафа бўласиз (2).

  1. Дугонангиз (дўсти- нгиз)никига меҳмонга бор- дингиз. Кўча совуқ, шамол. Улар ётиб қолишингизни таклиф қилди. Сиз:

а) хурсандчилик билан рози бўласиз, чунки бу Сизга ёқади (2);

б) рад жавобини бериб, кўчага отланасиз, сабаби бегона жойда тунолмайсиз (2);

в) транспорт масаласида қийинчилик бўлса, ноқулайлик сезмай ётиб қоласиз (1).

  1. Дам олиш кунингизни қандай ташкил қиласиз?

а) оилангиз даврасида бўлишни хоҳлайсиз. Уй-рўзғор юмушларини бажаришга киришасиз (2);

б) болаларингиз кўнглига қарайсиз. Ота-онангиздан хабар оласиз (1);

в) дам олиш куни ҳақиқий дам олиш кунига айлансин. Турмуш ўртоғингиз, болаларингиз билан кино, театрга боришни маъқул кўрасиз (0).

  1. Қайси образ Сизга кўпроқ маъқул?

а) «Чолиқуши» асаридаги Фериде (2);

б) «Ўтган кунлар» романидаги Кумушбиби (0);

в) униси ҳам, буниси ҳам (1);

Натижалар:

0-5 балл: ўз ҳаётингизни мустақил қура олиш ва бировнинг ёрдамисиз «офтобга чиқиш» салоҳияти Сизда устун. Заифлигингиз ижтимоий мулоқотдан бебаҳра ва ҳаддан ортиқ ичимдагини топлигингизда.

5-10 балл: ўзингизга ишонасиз. Одамлар билан мулоқотга тез киришасиз. Эпчил ва одамохунсиз. Нафақат, ўз қулайлигингиз ҳақида ўйлайсиз, балки ёнингиздаги инсонга ҳам яхши бўлиши учун ҳаракат қиласиз. Айнан шу хислатингиз учун ҳамкасб ва дўстларингиз Сизни яхши кўришади.

10-20 балл: одамлар билан яшай ва ишлай оласиз. Сиз ҳаёт қайнаган жойларда бўлишни, ҳамиша Сизга эҳтиёж сезишини истайсиз.

Заиф томонингиз — баъзан ўз зарарингизга бўлса-да, ҳаммага ёқишга интилишда, бошқалар фикрига қарамлигингиздадир.

ЮЛДУЗОЙ тайёрлади.

Интернет манбаларидан олинди.

 

Мақола 5 743 марта ўқилган

4 Комментариев для Кимлигингизни билишни истайсизми?

  1. birinchi savolga ham aksi ham ukasi bulsachi

  2. Manda juda tugri chiqdi qoyil

  3. Manda tug’ri chiqmadi

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*