Фин олимлари: Ким кўп ишласа, ўша кўп алкогол истеъмол қилади

photo_2016-11-05_12-04-11Олимларнинг тасдиқлашича, ҳар бир ортиқча иш соати ичиш эҳтимолини янада орттирар экан. Бошқаларга қараганда кўп меҳнат қиладиган одамларнинг алкоголик бўлиш эҳтимоли кўпроқ экан.

Бундай ажойиб хулосага барча адабиётларни ўрганиб чиққан фин олимлари келишди. Хелсинкидаги Финландия меҳнат гигиенаси институти доктори Марианна Виртанен бошчилигидаги олимлар томонидан кимки вақтининг кўп қисмини иш жойида ўтказса, ўша одамда спиртли ичимликларни тиббиётда белгиланган миқдордан кўпроқ истеъмол қилиши тасдиқланди.

Улар ўз тадқиқотлари натижалари тўғрисида Бритиш Медиcал Жоурнал журналининг сўнгги сонида эълон қилишди. Кўп ишлайдиган одамларнинг кўп ичиши ҳақидаги фикрни биринчи бўлиб Доктор Виртанен гуруҳи айтди дейиш нотўғри бўлади, аммо уларга ҳурмат сақлаган ҳолда велосипед ихтиро қилишмаганини, балки биринчи бўлиб йиғишганини айтиш мумкин.

14 мамлакатнинг 313 693 фуқароси иштирокидаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уларнинг 11 фоизи иш кўплигида ортиқча ичимлик қабул қилишади. Шунингдек, 9 мамлакатнинг 100 602 фуқароси қатнашган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳафтасига 35 40 соат ишлайдиган одамлар 49 54 соат ишлайдиганларга қараганда 13 фоиз камроқ спиртли ичимликларга қарам бўлишади.

Мақола 536 марта ўқилган

1 Комментарий для Фин олимлари: Ким кўп ишласа, ўша кўп алкогол истеъмол қилади

  1. Dala dashdagi hammasi bu bilan aytmoqchi Alkashlarmi.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*