Киберҳужум туфайли АҚШнинг ярми интернетсиз қолди

20aa3d9c704e839768140e46adde3cdf21 октябрь куни АҚШнинг йирик Dyn номли сервис-провайдерига уюштирилган кучли DDoS-ҳужум оқибатида мамлакатдаги кўплаб интернет-ресурслар ишламай қолди.

3D News сайтининг маълум қилишича, киберҳужум натижасида Twitter ижтимоий тармоғи, Spotify веб-плеери, Pinterest фотохостинги, Netflix онлайн кинотеатри, Amazon интернет-дўкони ва The New York Times газетасининг сайтининг ишида хатолик юз берган. Шубҳасиз, юқорида номи келтирилган сервислар АҚШдаги энг кўп ташриф буюриладиган ресурслар тоифасига киради. Бу ҳақида  «Terabayt» хабар бермоқда.

Dyn Managed DNS инфратузилмасига уюштирилган киберҳужум бир неча соат давом этган. Гарчи сервис-провайдер бир қатор мижозлардан келган билдиргилар асосида тармоқ ишидаги носозликларни бартараф қилишга киришган бўлса-да, кибер ҳужум кўлами жуда катта бўлгани сабабидан юзлаб сайтларнинг фаолияти бузилган. Ҳозирда сервис ишидаги барча хатоликлар тузатилган, аммо хакерлар яна ҳужум уюштириши мумкинлигини ҳеч ким истисно қилмаяпти. Ушбу ҳужум натижасида, асосан, АҚШнинг шарқида жойлашган штатларда интернет фаолиятига катта зарар етказилган.

Бундан аввалроқ қуввати 1 Тбит/сония бўлган DdoS ҳужум туфайли Франциянинг OVH хостинг-провайдерининг ишида ҳам йирик носозликлар кузатилган эди.

Sof.uz

Мақола 841 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*