Хитойда «келажак транспорти» синовдан ўтказилди

Хитойда портал ёки ер усти автобуси деб номланувчи TEB-1 автобусининг синови ўтказилди. Автобус конструкцияси унинг остидан бошқа автотранспортнинг ўтишига имкон беради.

«Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди»

Маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилишича, «келажак транспорти» деб эътироф этилаётган автобуснинг синови Хэбэй вилоятидаги Циньхуандао шаҳрида ўтган. Автобус узунлиги 22 метрни, эни 7,8 метрни ва баландлиги 4,8 метрни ташкил қилади.

Автобус шундай лойиҳаланганки, у икки четидаги устунларда йўл четига ўрнатилган махсус рельсларда ҳаракатланади. Автобус эни унинг остидан икки полосадаги автотранспортнинг ўтишига имкон беради ва шу тариқа тирбандлик келтириб чиқармайди.

Таъкидланишича, автобус ўз ичига 300 йўловчини сиғдира олади.

Мақола 813 марта ўқилган

2 Комментариев для Хитойда «келажак транспорти» синовдан ўтказилди

  1. Xitoy aholisi ko’pligi u/n bu ular u/n judayam qulay ekan.
    Ajoyib ixtiro!!!

  2. ajoooyib ixtiro gap bo’lishi mumkin emas

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*