Касод Бўлмасликнинг Оддий Қоидалари

IMG_20160917_213138Германиялик Бодо Шефер 16 ёшида туғилган шаҳри Кельндан бир дунё орзу-умидлар билан АҚШга, Калифорнияга жўнади. Бир ўзи, на маблағ, на маълумоти бор, боз устига инглизчани ҳам тузукроқ тушунмасди.

Бегона мамлакатда ўз ўрнини топиш учун уринди-чиранди, аммо орадан 10 йил ўтиб йўл қўйган хатолари оқибатида иши орқага кетиб, 75 минг доллар қарз бўлиб қолди.

Салкам 3 йилда америкалик мураббийи ёрдамида Шефер ҳаётида илк бор 100 минг доллар ишлаб топди. Шундан сўнг маблағини кўпайтириб, миллионга етказди ва ўзи ҳам бизнес соҳасида йўл-йўриқ кўрсатишга қодир ажойиб маслаҳатчига айланди. Шефернинг бадавлат бўлиш ва касодга учрамаслик борасидаги 7 қоидаси қўйидагилардан иборат.

  1. Даромадингиздан 25% ва соф фойдадан 50 % ни алоҳида йиғиб боринг.

Тўплаган маблағингизни келажаги бор ишларга тикишга ҳаракат қилинг. Банкдаги маблағингиз сизга даромад келтирмайди, пул қадрсизланишидан сақлайди, холос.

  1. Иқтисод қилинг.

Тежаш ва маблағ тикиш орқали бир неча йил давомида милионерга айланиш мумкин. Ҳою-ҳавасларга берилиш сизни ҳеч қачон бадавлат қилолмайди.

3.Пулларни яхши кўринг.

Пулларимизга нисбатан ёмон муносабатда бўлиш омадсизлигимиз омилларидан бири. Уларни асранг. “Ҳаёт лаззатларидан бебаҳра бўлиш керак”, деб айтаётганимиз йўқ, бор-йўғи ҳар нарсада ҳам меъёр кераклигини эслатмоқчимиз.

  1. 7-10 йилга мўлжалланган молиявий режангизни тузинг.

Нимага интилаётганингиз, бир, уч, беш йилдан кейин қанча ишлаб топмоқчи эканлигингиз ва  бунинг учун нималарни амалга оширишингиз лозимлигини аниқ белгилаб олинг.

  1. Орзуларингиз майда бўлмасин, кенг фикрланг.

Миллионлар, керак бўлса, миллиардлар ва улкан мувафақият ҳақида орзу қилинг. Катта орзуни кичик мақсадларга бўлинг ва қадам-бақадам уларга эришиб боринг.

  1. Фикрлашингиз миллиардер ёки миллионерларники каби бўлсин.

Бадавлат кишилар каби фикрлашга, мушоҳада юритишга ҳаракат қилинг.

  1. Ўзингизга ишонинг.

Одамлар ва пулларни ўзига ишонган кишилар  жалб этади. Ҳатто ишларингиз юришмаётганда ҳам ўзингиз ва муваффақиятингизга ишончингизни йўқотманг (26 ёшимда касодга учраб, бор-будимдан ажралганман, аммо ҳаёт зарбаларидан эсанкирамай, оёққа туриш ва миллионерга айланишга ўзимда куч топа олдим).

Омадингизни берсин!

Мақола 721 марта ўқилган

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*