Ислом Каримов тутган кундалик (2 қисм)

karimov-bolalik2— Ислом Каримов, болаларча содда, болаларча беғубор инсон эди. Болаларча орзу қиларди, мўъжизаларга болаларча ишонарди, болаларча келажакка интиларди, — дейди Самарқанд шаҳридаги, Президент ўқиган 21-мактабнинг кекса ўқитувчиси Мустахкам Останақулова. Бизнинг мактабдан Ислом Каримовнинг оёғи ҳечқачон узилмаган. Агар Ислом Каримов болалигини соғинмаганда, ўқувчилик йилларини эсламаганда, болаликдан қолган ширин хотираларни қўмсамаганда, бизнинг мактабга тез-тез келмас, болалар билан болаларча суҳбатлашмасди. Ислом Каримов болалигида учувчи бўлишни орзу қиларди. Тасаввур қилинг-а, қирқ тўққизинчи, эллигинчи йилларда Ислом Каримов учувчи бўлишни орзу қилган ва мактабдаги авиамодельчилар тўгарагининг фаол аъзоси бўлган. Тўгарак раҳбари Иван Алексеевич Колениченко бизга бир қизиқ воқеани гапириб берганди : “ Кечки пайт эди. Мактабда қоровулдан бошқа ҳеч ким йўқ, бизнинг синфнинг чироғидан ўзга чироқлар ўчирилганди. Уч тўрт ўқувчи билан самалётларнинг янги моделини ясаб ўтиргандик. Бир пайт эшик тақиллаб қолди. Ўқувчиларнинг ота-оналаридан бўлса керак дея, жойимда турган ҳолатда: “Кираверинг, эшик очиқ”,-дедим, ва ишимни давом эттиравердим. Биз болалар билан ишга берилиб кетган эдик. Бир пайт ортга ўгирилиб қарасам, тепамда Ислом Абдуғаниевич турибди. У пайтда Қашқадарё вилоятининг обком секретари эди. Қучоқлашиб кўришдик. Ислом Каримов болалик пайтларида авиамодельчилар тўгарагида кечки ўн, ўн биргача қолиб кетар эди. Шунинг учун ҳам у кейинчалик Политехника институтига ўқишга кирди, Авиация заводида ишлади. Хуллас ўша куни тун ярмигача суҳбатлашиб ўтирдик.

karimov-bolalik

Ислом Каримов тўгарак ҳалиям ишлаяптимикин, издошларимиз бормикин, болалар сомалётлар ясаяптимикин, сомалётсозликни ўрганаяптимикин, деган хавотирда экан. Бизни кўриб қувониб кетибди. Ўшанда у ҳаммага совға-салом улашди. Ўқувчиларга фақат “Аъло” баҳоларга ўқишни тайинлади. Бу кутилмаган учрашувдан бошим осмонга етди.”
— Ислом Каримов ясаган авиамоделлар мактабимизда ҳали ҳам турибди. Буюк инсонлар буюк болалар туфайли дунёга келишини унутмайлик,- дея сўзини якунлади Мустаҳкам Останақулова.

Мухаммад Исмоил

«Diydor aziz» газетасидан олинди.

Биринчи қисм мана бу ерда

Учинчи қисм мана бу ерда

Мақола 17 249 марта ўқилган

5 Комментариев для Ислом Каримов тутган кундалик (2 қисм)

  1. Мадина Зарипова // Сентябрь 5, 2016 в 5:42 пп // Ответить

    Бу инсонде акилли, фаросатли, ок кунгил, мехрибон, ширинсуз, жонкуяр, мард, жасур, самимий инсон булиш жуда кийин. 1та фарзандни ок ювиб тараб тугри тарбия бериш хозир жуда кийин. Ислом додамиз эса бутун Узбекистонга караб, йул юрик курсатдилар бу жудаям огир ва кийин масъулият. Хар кимгаям берилавермайди бундай котта юрак. Ман Ислом.А.К бобоми додажоними жудаям куп ва каттик яхши кураман ва оллохимдан шунака яхши инсонла купайишини суриман. Оллохим жойларини жаннатдан килгин Ислом додамизни илохим. Бутун халк дуо килвоти Призидентимизани ман бунга ишонаман. Чунки бизга озодликни яратиб кулимизга тутказиб кетилар… Келажак сиз ёшларни кулингизда. Укинг… таълим олинг… Призидентимиз жуда куп насихатлар килганлар халкимизга факат бизни уйлаб халкини уйлаб!

  2. Аллохимдан юртбошимизни жойларини жанатдан килишини сураймиз у инсон бобомиз А Темурга ухшаб сиесат килганлар хеч кимдан куркмаган ва хеч кимдан кам булмаган жойларини жанат богчаларидан килсин

  3. YURTBOSHIMIZNI JOYLARI JANNATDAN BOSIN YOTGAN JOYLARI YORU BOSIN BZANI XCH QACHON XCH KMDAN KAM BOLMASKIKKA ORGATILLA ILOYM ISLOM KARIMOVGA OXSHAGAN ODAMLA KOPAYAVERSN

  4. Men Islom otajonimni juda juda soginaman Men uchun ular tirik Eng katra orzuyim otajonim bilan uchrashib dildan suhbatlashish edi afsus Allohning irodasi ekan ammo endi otam meni bemalol tinglaydi men ularni yuragimda saqlayman yuragim bilan suhbatlashganimda endi otam meni tinglab turadi Ilohim Xazrati otam ruhlari shod bo’lsin, Omin!

  5. Tog’dek bardishlarim yetmay ketyapti
    Osmonni titratib ketdi panohim
    Boshimga musibat selday kelyapti
    Nahot yetib bormas Tangrimga ohim
    Otajon jim bulib sukutni tinglab
    Bizlarni yiglatib ketdingiz abas
    Ko’ksimni o’limga tutib berardim
    Faqat siz hayotda olsangiz nafas
    Qalblarda yashaysiz ezgu begumon
    Qo’llarni duoga ochadi o’zbek
    Millatim hamdardi Xazrat Islomim!
    Otam yo’q otam deb yiglaydi o’zbek

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*