Ислом Каримов тутган кундалик (1-қисм)

KARIMOV-YOSHLIKБундан бир неча йил муқаддам Самарқанд шаҳрига, Президентимиз Ислом Абдуғаниевич ўқиган 21-мактабга борган эдим. Мени, Ислом Абдуғаниевичнинг болалик чоғлари қизиқтирар, “Бўладиган бола бошидан маълум” иборасини ишлатиб, ҳаммани лол қолдирувчи мақола ёзсам дердим.
Мактаб Ислом Абдуғаниевич ўқиган пайтлари қандай бўлса, ўша ҳолатда сақланиб қолган, кўҳна ва шинам, стол, стул, доскалар, хоналар ўша ўша, ҳатто ислом абдуғаниевич тутган кундалик дафтарлар, иншо дафтарлари, табеллар, биринчи синфдан то юқори синфгача синфдошлар билан тушган суратлар, винеткалар, бироз сарғайиб, йиллар нуқси урганини айтмаганда ҳаммаси гард юқтирилмай сақланган эди. Кундалик дафтарга қўйилган баҳолар, тўғриси мен умуман кутмаган, мени бу қадар ҳайратга солади деб ўйламаган, яъни ҳаммаси “аъло” – “5” баҳолар эди. Йиллар давомида бирорта “4” олмаслик, назаримда ақлимга сиғмасди.

Ҳайратимни яширолмай, “Ростдан ҳам шундай бўлганми?” Деган маънода мактаб директори Сайёра Маликовага юзландим.

— Бу жуда қизиқ, — деди Сайёра опа, — Президентимиз мактабни тугатган 1955 йилда, Самарқанд вилоятига фақат битта олтин медаль келган. Ўша олтин медални Ислом Абдуғаниевич олганлар. Ўша йили вилоятда ўқувчилар ўртасида ўтқазилган олимпиаданинг мутлоқ ғолиби ҳам Ислом Абдуғаниевич бўлганлар. Бундан ҳам қизиғи, Ислом Абдуғаниевични кўп йиллар ўқитган устози, кекса педагог Ҳалим Абдураҳмонов, 1955 йилда Ислом Абдуғаниевичга топширган “Фахрий ёрлиқ” нинг орқасига қолдирган ёзувдир:

“Мен бутун умримни педагогикага бағишладим. Олтмиш йиллик фаолиятим давомида минглаб болаларга устозлик қилдим. Аммо шу йиллар ичида Ислом Каримовдай зукко, ақлли, илмга чанқоқ, дўстларининг меҳру-муҳаббатини қозонган бошқа ўқувчини учрата олмадим. Ислом Каримовга ўнинчи синфни битирув кечасида олтин медаль топширишим, ҳаётимнинг энг саодатли дақиқаларидир!”
1955-йилда олимпиаданинг мутлоқ ғолиби бўлиш, “Олтин медаль” олиш ва кекса педагогнинг бундай олқишига сазовор бўлиш – бу жуда катта бахт ! – дея сўзларди Сайёра Маликова.

( Ислом Каримовнинг болалиги ҳақидаги ҳикояларимизни давом эттирамиз, илоҳо жойлари жаннатдан бўлсин, у киши туфайли нимаики яхшилик кўрган бўлсак, мукофотлашни оллоҳ таолодан сўраб қоламиз)

Шоир Мухаммад Исмоил.

«Diydor aziz» газетасидан олинди.

Иккинчи қисм мана бу ерда

Учинчи қисм мана бу ерда

Мақола 32 983 марта ўқилган

14 Комментариев для Ислом Каримов тутган кундалик (1-қисм)

  1. Оллох рахмат килсин.

  2. Оллохим додажоними жудаям яхши курганла шу сабабданам бизи Узбекистонимизга Ислом Абдуганиевич Каримовни юлбошчи призидентликга лойик курганла. Оллохим йул бермаса канча харакат кмен бекор… Оллохим йул бердими булди уша нарса албатта булади. Ман жудаям холаган булардим Ислом додамде инсон бизи юртбошимиз булсала… Уларде халкини уйлаб, акилли, жонкуяр, мехрибон инсон булсин. Лекин додамизга ухшаши йук уларни жудаям СОГИНИБ коламиз ва дуо киламиз жойлари жаннатдан булиб, охиратлари обод булсин дея. Биз улардан мингдан-минг розимиз, биздан Рози булсала булди.

  3. Ислом Абдуганиевич, Аллох Таоло. Илтимос, бу исмларни биринчи харфларини бош харф билан ёзинг.

  4. Qayerdadir eshitdim, «I.A.Karimov yuz yilda bir tug’iladiganlar hilidan edilar deb», lekn ishonchim komil bunday inson ming yilda bir tug’ilishi ham amri mahol! Yurtboshimiz joylari jannatdan bo’lsin!

  5. Илохим юртбошимиз Ислом Абдуганиевич Каримовнинг ётган жойлари жаннат булсин, кабрларини нурга тулсин, арвохлари ёр булсин, охиратлари обод булсин. Биз у кишидан мингдан-минг розимиз. Хатто 7 ёшар ўғлимнинг афсусланиб айтган сўзлари кўзлари ёшга тўлганлиги кўзимни олдидан кетмайди. Бундай жонкуяр инсон, ўз Ватани учун жонини фидо киладиган инсон 100 йилда дунёга келса керак.

  6. Ей Оллохим Юртбошимиз ИСЛОМ АБДУГ’АНИЕВИЧ КАРИМОВни жойларини жаннат бог’чаларидан бу’лсин к,абирларини к,ур’он нури ту’лдиргин охиратлари обод бу’лсин.?

  7. Ey robbim, o’zing yurboshimiz Ilsom Abdug’aniyevich Karimovning joylarini jannatlardanqilib, oxiratlarni obod, ruhlari shod qilgin. Bunqa inson ming yilda bitta keladi manimcha. Bu inson man uchun ikkinchi Amir Termurdek va Brinch Prezident bo’lib qoladilar. Otajon, xalqimiz szdan rozi, sz bizdan rozi bo’ling !!!!!

  8. Иброхим Гуломов // Октябрь 26, 2016 в 4:14 пп // Ответить

    Бундай инсонлар хар йили туғилишини ва мустақил Ўзбекистонимизни юксакларга олиб чиқиш йўлида бор куч ғайратларини аямасликларини мехрибон Оллохдан сўраб қоламан.

  9. Islom do’damizi joylari jannattan bo’sin qorong’u yo’llari yorug’ bo’sin qabrlari nurga to»lsin mani 2oyu 4 kunli caqalog’im blan birga jannati zam zam kavsar suvlarini icip qorinlarini to’yg’izip o’ynap kulip yuriwsin inwallah ????

  10. Раҳматлик буюк инсон эдилар Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қабрлари нурга тўлсин. У кишининг ҳао қилган ишларини мен албатта фарзандларимга фахр ифтихор билан сўзлайман. ЖОЙИНГИЗ ЖАННАТДА БЎЛСИН АЗИЗ ОТАЖОН!!!!

  11. Ота Узбекистонни сиз кутдай ривожлантирамиз. Узбек халкини доим севиб химоя киламиз, ардоклаймиз. Узбек ёшлари бор экан ватанимиз ободлашиб бораверади.
    Охиратингиз обод булсин ОТА!

  12. Ислом Абдуганиевич буюк инсон.Бахтимизга юртимизга юртбошчилик қилдилар. Ўзбекистонни дунёга танитдилар, халқини ўйлаб яшадилар. Жойлари жаннатда бўлсин!

  13. Uzbek xalqi azaldan dunyoga eng aqilli zukko va donishmand olimu ulamolarni yetkazib bergan. Hozirda biz sharaf bilan esga oladigan Ibn Sino Al Buxoriy Farobiy Amir TEMUR kabi oz davrining eng buyuk insonlari qatorida marhum yurtboshimiz I.A.KARIMOVniham buyuk ajdodlarimiz qatorida nafaqat uzbek xalqi balki butun dunyo esga oladi.

  14. Биринчи Президентимиз ёди, хотираси доимо биз билан бирга. Дадам рахматлининг бир гаплари доим эсимда туради: подшохларга, айникса, халкини севган, адолатлиларига оллохнинг назари тушган булади. Юкоридаги маколани укиб бунга яна бир бор амин булдим. Жойлари Жаннатдан булсин!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*