Ислом Каримов ҳақида синфдошларининг қизиқарли ҳикоялари

oficialno-islam-karimov-nahoditsya-v-kriticheskom-sostoyanii-35874“Мен ва менинг синфдошларимга Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти билан бир синфда ўқиш бахти насиб этган”. — деб ёзади тарих фанлари доктори Шамсиддин Шарапов. “Биз синфда 25 бола эдик. Орамизда рус, ўзбек, татар ва корейс миллати болалари ҳам бор эди. Биз бир оиладек аҳил бўлганмиз. Ҳозирда синфдошларимиздан 6 нафаригина ҳаёт. Ислом Каримов орамизда аъло ўқиши билан ажралиб турарди. У ўқишдан ташқари баскетбол, шахмат, енгил атлетика билан ҳам шуғулланган. Уни хотираси мустаҳкам эди. Ёдимда иншо ёзганимизда унга муаллимимиз “2” баҳо қўйган.

Исломни кўчириб олган деб ўйлаганди. Чунки, у иншони тамомила ёдида сақлаб ёзган. Шунда Каримов устозимизнинг баҳосидан норози бўлган ва хотираси кучли эканлигини айтган. Устозимиз иншони Каримовга қайта ёздирган. Каримовнинг оқизмай-томизмай иншони тўғри ва ҳатосиз ёзиб берганини кўриб у ҳайратда қолганди. Устозимиз ундан икки баҳо учун узр сўраб бешга баҳолаган.” – дея хотирлайди Шамсиддин Шарапов.

Муҳтарам президентимизнинг яна бир синфдошларидан Булат Муртазин шундай хотирлайди “1990 йиллар эди, Ислом Каримовни Самарқанддаги Сиёб бозорида учратиб қолдим. У вақтда Каримов Президент эди у бозорда Ельцин билан турарди. Мени узоқдан кўриб қолиб дарҳол қуйуқ сўрашган. Унинг менга ва атрофдагиларга бўлган самимий муносабатини ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман.”

Яна бир синфдош Шавкат Абдуҳолиқов Ислом Каримовни “Муккасидан кетган шахматчи эди. У яхши инсон ва меҳрибон эди.” – дея хотирлайди.

“Ислом Каримовнинг вафоти оғир жудолик бўлди. Унинг ёрқин хотираси доим ёдимизда қолади. Ишонаманки, келажак авлод ҳам уни доим ёдда сақлайди ” – деб ёзади Шамсиддин Шарапов.

«Самаркандский вестник» газетасидан «diydoraziz.uz» таржимаси.

Мақола 3 373 марта ўқилган

6 Комментариев для Ислом Каримов ҳақида синфдошларининг қизиқарли ҳикоялари

  1. Уткиржон Эшмуродов // Октябрь 3, 2016 в 12:56 пп // Ответить

    Аллох рахматига олсин буюк Ислом отамизни

  2. Shunday buyuk shaxs bilan bir davrda yashash qismatini bergan Allohga shukrlar qilaman!Oxiratingiz obod bo’lsin bobojon!

  3. Ётган жойлари жаннатда булсин, илохим

  4. Sizni hech qachon unutmaymiz!!! Hech qachon!!!

  5. Men bolalarimga Islom Karimov buyuk insonligini, uning buyuk insoniy ishlar qilganliklarini aytib beraman va bobomizni xotirlayman.

  6. Иброхим Гуломов // Октябрь 26, 2016 в 4:08 пп // Ответить

    Оллохим рахматига олсин отамизни. Бу инсон ўз номларига яъни Ислом номига содиқ қолдилар. Ислом динини қайтадан қайтишига сабабчи бўлдилар. Бу инсон Ўзбекистон халқига Оллох юборган фариштадир. Бу инсонни ўз халқи учун қилган барча яхшиликларини мана энди тушунаяпмиз. Лекин афсуски энди отамиз ёнимизда йўқлар … Улар қолдирган шогирдлари Ўзбекистонимизни янада юқори чўққиларга олиб чиқишига албатта ишонамиз. Барчаси учун отамизга катта рахмат. Жойлари жаннатда бўлсин!

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*