Жумбоқ: Жарроҳ ким?

photo_2016-12-14_09-50-53

Олим ўз тадқиқоти жараёнида тадқиқотда қатнашаётган талабаларга қуйидаги саволни тақдим этди:

«Ота ва ўғил машинада кетаётиб автоҳалокатга учраб ота ўша жойда жон берибди. Ўғлини касалхонага олиб келишгач, операцияга тайёрлашибди. Лекин болани кўрган жарроҳнинг сўзи ҳаммани лол қолдирибди:

— Мен операция қила олмайман… Бу менинг ўғлим… — дебди.

Ҳўш, жарроҳ ким?»

Саволга тадқиқотда қатнашаётган талабаларнинг бир қисми «ўгай отаси» деб жавоб бердилар. Яна бир қисми эса «ўзини ҳақиқий отаси» деб жавоб бердилар. Яна кимлардир «бўлиши мумкин эмас» деб елка қисдилар.

Нима бўлганини тушундингизми? Жавоби мана бундай: Жарроҳ боланинг онаси бўлган.

Бу жумбоқнинг қийинчилиги шундаки, биз жарроҳ сўзини эркак киши билан боғлаймиз. Ишлатилаётган сўзлардан эса тушунча ташкил қиламиз.

Хулоса чиқаришга шошилмаслик керак, фикр юритиш лозим.

Рус тилидан Дилбар таржима қилди.

Мақола 1 564 марта ўқилган

2 Комментариев для Жумбоқ: Жарроҳ ким?

  1. макола учун ташаккур. шунака маколалар коп болса копчиликка макул болган боларди

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*