Итларга бердингми болангни

bolasini itga bergan ayolЭй, нодон, бу ишинг нимаси,
Шайтонга шериксан чамаси,
Жавобсиз қолмайди ҳаммаси
Итларга бердингми болангни?

Наҳотки, заррача оринг йўқ,
Наҳотки, Худога зоринг йўқ,
Болангдан ўзга бир боринг йўқ,
Итларга бердингми болангни?

Сен одам эмассан эй жоҳил,
Меҳрингни аяган сен бахил,
Қандайин ташладинг оҳ ахир,
Итларга бердингми болангни?

Қара бола дея куйган нечалар,
Аллоҳлан сўрайди йиғлаб кечалар,
Сени гуноҳингни Ким ҳам кечирар,
Итларга бердингми болангни?

Бегона тўшакда ётгансан,
Гуноҳдан сен бола топгансан,
Туғубла ахлатга отгансан,
Итларга бердингми болангни?

Қорнингда тўққиз ой кўтариб,
Туғдингку эй нодон қийналиб,
Қабрини қолмагин ахтариб,
Итларга бердингми болангни?

Не дейсан кийомат бўлганда?
Йиғларсан ўлиминг келганда,
Қанийди ёнингда юрганда,
Итларга бердингми болангни?

Ҳайвонки асрайди боласин,
Оқизмай кўздаги жоласин,
Илинар нарсанинг сарасин,
Итларга бердингми болангни?

Оҳ, боланг бир бўлак гўшт бўлди,
Юрагинг бунчалар тош бўлди,
Кўзимдан томгани ёш бўлди,
Итларга бердингми болангни?

Сени ҳам гўштингни нимталаб,
БУ ИТЛАР ЕСИНЛАР ТАЛАБ,
Суягинг синдирсин майдалаб,
Итларга бердингми болангни?

Авазбек Худаятов ижодидан.

 

Бу нафратланарли воқеа ҳақида тез орада сайтимизда батафсил, таҳлилий мақола чоп этамиз. Кузатишда давом этинг!

Мақола 1 377 марта ўқилган

3 Комментариев для Итларга бердингми болангни

  1. Худо шунакаларни жазосини берсин. Тирнокка зорлар канча.
    Кузимдан ёш чикиб кетди.

  2. Ha, afsuski, bunday noinsoflar, diyonatsizlar biz yashab turgan jamiyatda bor.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*