ИШИД аъзосининг томдан туриб юборган хабари: «Симкарта топилган жангарилар қатл қилинмоқда»

4fa58a4e3bff7c98c12520b84ea1dcd5_XL

Бир неча ҳафта илгари Мосул шаҳридан бир киши Ироқ қўшинларига қисқа хабарлар жўната бошлаган эди, деб ёзади yangidunyo.uz сайти.

Ноябрнинг бошида шаҳар ичидаги ИШИД сафида таниши бўлган аммо ўзи унинг аъзоси бўлмаган бир кишидан “Бағдодий, ИШИД етакчиси, вахший бўлиб қолган” деган хабар келган эди, дея хабар бермоқда Reuters нашри.

Шунингдек, хабарда айтилишича “У камҳаракат бўлиб қолган ва ташқи кўринишга эътибор бермай қўйди. Унинг бир қанча тоннеллар орқали бошқа ҳудудларга боғланадиган ер ости қароргоҳи бор, ҳозир ўша ерда яшаяпти. У ўзининг портловчи моддалар билан жиҳозланган нимчасисиз ухлай олмайдиган бўлиб қолган, қўлга тушиб қолса, ўзини портлатиш учун”.

Анчадан буён, бу одам СМС хабарлари орқали маълумот бериб туради. Унинг айтишича, охирги пайтларда бир талай жангчилар, ташқарига маълумот етказгани учун хоинликда айбланиб ўлдирилган. Бағдодий эса яқин кунларда ўзига яқин бўлганлардан шубҳалана бошлаган. “Олдинлари ҳазил гаплар айтиб турар эди, яқиндан бери умуман ҳазиллашмай қўйган”, дейилади яна бир хабарда.

Мосул ҳужумида иштирок этаётган курдларнинг фикрича, 17 октябр куни бошланган ҳужум ИШИД жангарилари орасида қўрқув ва ишончсизликни оширган. Кўплаб жангчилар ҳамма қатори “жиҳоддаги шаҳидлик”ка ишонмай қўйган. Ўлимга тик боқиб жон бераётганларининг кўпчилиги эса асосан четдан келган жангчилар. Уларнинг сони ҳам борган сари камайиб кетяпти.

Шунингдек, Мосулдан келган хабарларга кўра, ўтган ой бошида Бағдодийга қарши ўз тарафдорлари томонидан суиқасд режаси фош этилган. ИШИД хавфсизлик ҳодимларидан бири суиқасдга алоқадор исмлар киритилган симкарта топиб олган. Натижада, 58 ИШИД аъзоси қафасларга солиниб, чўктириб ўлдирилган. Ўшандан бери чўнтагидан симкарта топилган яна 42 киши қатл этилган. Симкарта топилиши тўғридан-тўғри ўлим жазосига олиб келади. Деярли ҳар ҳафта Бағдодийга қарши ички суиқасд режалари ташкил қилиняпти ва кўплаб ИШИД аъзолари қириб юбориляпти.

Мосулдан бу хабарларни етказаётган шахс ҳам ўз ишининг оқибати ёмон бўлиши мумкинлигини жуда яхши билади. “Мен ҳозир томдаман. Пастга тушишдан олдин хабарларни ўчириб, симкартани яшириб қўяман”, дейилади охирги келган хабарларнинг бирида.

Мақола 1 282 марта ўқилган

1 Комментарий для ИШИД аъзосининг томдан туриб юборган хабари: «Симкарта топилган жангарилар қатл қилинмоқда»

  1. Tezroq bir birlarini go’shtini yeb yo’qolib ketishsin. Insoniyat oz jabr tortmadi bularning qo’lida.

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*