Иш топишнинг 6 та энг осон йўли

klass1. 60 сония сарфланг: телефонда гаплашишга ёки юзма-юз кўришишга тайёрланар экансиз, ўзингизни энг яҳши ходим бўла олишингизга қисқа вақт ичида ишонтиринг. Негаки ишга олиниш ёки олинмаслигингизни илк 60 сония ҳал этади. «60-second sell” китобининг муаллифи Робин Ряннинг сўзларига кўра, алоқа киришишдан олдин тажрибаларингиз ҳақида тўрт ёки беш жумла тузинг. «Сизни нега ишга олишим керак?” cаволига қисқа ва керакли жавоб беринг.

2. Атрофдан фойдаланинг: шахсий муносабатлар ва ҳамкасблар ёки ишдаги дўстларни эсдан чиқарманг. Фақатгина ишлаган ширкат ёки компаниядаги одамларнинг фикри сизнинг узоқ вақт халоскорингиз бўлиши мумкин.

3. Ўзингизни ёш кўрсатинг: «Нима исташимни билмайман, аммо бу ишни истамаслигимни биламан” номли китоб муаллифи Жулия Жансеннинг фикрича, кўришини ёш кўрсата туриб,  янгиликларга бой бўлиш лозим. Табиийки, карерасига имконият берган номзоднинг ўзлигини билиши ҳам аҳамиятлидир. Инсон карерасини тажрибаси бўлган соҳага йўналтирса, у мазкур соҳада муваффақиятга эриша олади. Шунингдек, Ж.Жансеннинг ёзишича, ҳар доим карерангизда Б режангиз бўлиши даркор.

4. Қобилиятларингизни назоратда сақланг: бакалавр ва магистрда таълим олиш учун вақтингиз ёки имкониятингиз бўлмаслиги мумкин. Айрим текинга дарс берувчи курслар қаршингиздан чиқса уни қўлдан чиқарманг. Магистр савиясида бўлмасада бироқ, мазкур курслар орқали лойиҳалаштиришга ёки бирор ташкилотда ишлашга ва бошқа қобилиятларингизни билиб олишингизга имконият туғилади. Гарчи олий маълумотли бўла олмасангизда шуни унутманг: Яхши кадр ҳар доим керак!

5. Қадрингизни билинг: дилхиралик бўлган пайтларда иш жойингизни ўзгартиришга шошманг. Аввало одам иш жойини ўзгартиришга қарор қилса, бундан олдин уни ишга  қабул қилган раҳбар олдида маъсулиятли эканлигини ўйлаб кўриши керак

6. Кундалик ишланг: иш излаган вақтингиз давомида таъқибчи бўлинг. Ҳар куни карерангиз учун кичик бўлсада бир нималар қилинг. Соҳаларни кўздан кечиринг. Атрофингиздаги инсонларни иш излаётганингиз ва қобилиятингиз ҳақида хабардор қилинг.

Манба: http://namyom.uz

Мақола 1 545 марта ўқилган

2 Комментариев для Иш топишнинг 6 та энг осон йўли

Комментировать

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*